Мухаммед Мурси

Мисрнинг собиқ президенти Мурсий суд залида вафот этди

194
(Янгиланган 10:11 18.06.2019)
Муҳаммад Мурсий Қоҳирадаги суд залида йиқилган ва вафот этган. У 67 ёшда эди.

ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий юрак хуружи оқибатида суд залининг ўзида вафот этди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Маълум бўлишича, у Қоҳирада суд жараёни вақтида суд мажлислари ўртасидаги танаффусда катакнинг ичида йиқилган ва ҳушидан кетган. Бундан бир неча дақиқа олдин собиқ президент судья олдида беш дақиқалик нутқ сўзлаган.

Сиёсатчи йиқилиб, ҳушидан кетгач, касалхонага етқазилган ва у ерда унинг ўлими қайд этилган. Ташқи томондан унинг танасида ҳеч қандай жароҳат изи топилмаган.

Муҳаммад Мурсий 67 ёшда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Мурсий 2012 йилда Мисрнинг демократик йўл билан сайланган биринчи президенти бўлган, у ҳукумат тепасига "Мусулмон-биродарлар" ташкилоти қўллаб-қувватлаши натижасида келган. Орадан бир йил ўтгач Мурсийни ҳарбий тўнтариш оқибатида тахтдан ағдаришган.

Мурсий 2011 йилги қамоқдан қочгани ва оммавий тартибсизликларда иштирок этгани учун 2015 йилда ўлим жазосига ҳукм қилинган. Аммо сал кейин ушбу қарор умрбод қамоқ жазосига алмаштирилган.

194