Швеция шаҳарчаси устида СССР байроғи ҳилпиради

301
Номаълум шахслар Швециянинг Тэбю шаҳарчаси маъмурияти биноси олдида СССР байроғини осиб кетишди.

ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Швециянинг Тэбю шаҳарчаси марказида жойлашган шаҳар маъмурияти биноси олдидаги флагштокда 17 июн куни эрталаб СССР байроғи ҳилпираб тургани қайд этилди, деб хабар қилмоқда швециянинг Expressen нашри. 

Хабарда айтилишига кўра, номаълум шахслар уни тунда осиб кетган. Бино қўриқчилари байроқни эрталаб пайқашган. Хавфсизхлик хизмати ушбу воқеага жуда жиддий эътибор қаратишди.

“Бу ҳақида  полицияга хабар берилди. Байроқни осиш учун бинонинг калити керак. Бу қандай рўй бергани ва байроқни ким осгани ҳозир ча бизга маълум эмас”, - деди маъмурият биносининг қўриқлаш хизмати бошлиғи Густав Сундман.

Айни дамда байроқ ечиб олинган ва маъмурият биноси узра одатий кўк рангли байроқ кўтарилган.

​Маълумот учун либерал Европа мамлакатларида СССР байроғига, одатда, нейтрал муносабат билдирилади. Болтиқбўйи мамлакатларида эса аксинча - СССРнинг ҳар қандай тимсолига кескин муносабат билдирилади. Хусусан, яқинда Литва ҳукумати Adidas фирмасининг USSR ёзуви билан безатилган янги коллекциясини савдодан чиқаришни талаб қилишган эди. Ундан олдин эса Вильнюсда СССР байроғини кўтариб юрган киши жаримага тортилган эди.

301