Ҳиндистон аҳоли сони бўйича яқинда Хитойни ортда қолдиради

518
(Янгиланган 12:56 18.06.2019)
Хитойдан аҳоли бўйича етакчилик Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Конго, Эфиопия, Танзания, Индонезия, Миср ва АҚШ давлатларига ўтади.

ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. Яқин вақтларда Ҳиндистон аҳоли сони жиҳатидан Хитойни ортда қолдиради. Бу ҳақда БМТнинг янги ҳисоботида айтилган.

Ҳисоботда айтилишича, 30 йилдан кейин 2050 йилга келиб ер умумий аҳолисининг сони 2 миллиардга кўпайиб, рекорд кўрсаткич 9,7 миллиард кишига етади.

Аср охирига келиб дунё аҳолиси 11 миллиардга етиши мумкин.

Шу билан бига, ўсиш суратлари сезиларли даражада пасаяди – жаҳон миқёсида туғилишнинг пасайиши кўп мамлакатларда кузатилади.

Қари кишиларнинг сони ортади – 2050 йилга келиб ҳар бир олтинчи одамзод 65 ёшдан катта бўлади.

“Янги демографик прогнозлар 2050 йилгача жаҳон аҳолиси сони ўсишининг тенг ярми 9 мамлакат ҳисобига таъминланишини кўрсатяпти, булар: Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Конго Демократик Республикаси, Эфиопия, Танзания, Индонезия, Миср ва АҚШ”, - дейилган ҳисоботда.

БМТ маълумотларига кўра, тахминан 2027-йилларга бориб Ҳиндистон аҳолиси сони кўплиги бўйича Хитойни ортда қолдиради.

518