Роскачество энг яхши смартфонлар рейтингини янгилади

419
(Янгиланган 13:41 18.06.2019)
Huawei P30 ва P30 PRO Россиянинг энг яхши смартфонлар рейтинги топ 10талигига кирди.

ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. Роскачество айни дамда Россия бозорларида сотилаётган энг яхши смартфонлар рейтингини янгилади, деб хабар қилмоқда ташкилот расмий саҳифаси.

Янгиланган рейтингда, бир неча муҳим ўзгаришлар юз берган. Хусусан, смартфонларни баҳолаш тизими ўзгартилилган: смартфон камераси сифатига энг юқори баҳо – 25 балл, экранига  - 20 балл ва ишлаш тезлигига – 15 балл белгиланган. Ушбу ўзгаришлар туфайли Huawei P30 ва P30 PRO Энг яхши смартфонлар топ 10талигига кирди.

Смартфонларнинг қолган хусусиятлари қуйидагича баҳоланган: мусиқа сифати – 10, батарея – 7,5, қўнғироқлар сифати, мустаҳкамлиги, фойдаланиш қулайлиги, навигация ва қўшимча функциялари учун - 5 баллдан берилган.

2019 йилнинг ёзида ўтказилган тадқиқотларни Роскачество Халқаро истеъмолчилар ассоциацияси (ICRT) билан биргаликда ўтказган. Шундай қилиб бугунги кунга қадар синовдан ўтказилган смартфонлар сони 451тага етган.  Лаборатория шароитида смартфонларнинг 231 хусусиятлари текширилиб рўйхатдан ўтказилган.

Шундай қилиб, 2019 йилнинг 18 июнь ҳолатига Роскачествонинг энг яхши смартфонлар рейтиги қуйидагича:

  1. Samsung Galaxy S10+
  2. Samsung Galaxy S10
  3. Samsung Galaxy Note 9
  4. iPhone XS Max
  5. Huawei P30
  6. Samsung Galaxy S10e
  7. iPhone XS
  8. Huawei P30 Pro
  9. Samsung Galaxy S9+
  10. Samsung Galaxy S9

Топ 10таликка кирмаган, лекин жуда сифатли бўлган яна бир неча самртфонларни қайд этган. Улар орасида хусусан, Huawei Honor, Samsung Galaxy M, Sony ва Xiaomi моделлари бор.

Масалан Samsung Galaxy M20 ўртача нархда сотилаётган сифатлари смартфонлар орасида энг яхшиларидан бири бўлиши мумкин. Унинг корпуси жуда мустаҳкам, батареяси 33 соат фаол ишлашга етади. Samsung Galaxy A70 бўлса ўзининг сифатли экрани ва товуш сифати билан ажралиб туради. Sony Xperia 10 ва Xperia 10Plus моделлари жуда мустаҳкам корпусли ҳамда сувга бардошли эканликларини намойиш қилган.

Роскачество - Россия ҳукумати ҳузурида ташкил этилган мустақил нотижорат ташкилоат бўлиб, у маҳсулотлар сифатини тадқиқот қилиш ва харидорларга энг сифатли маҳсулотларни таклиф қилиш билан шуғулланади. Ташкилотнинг ушбу фаолияти сифатли маҳсулот ишлаб чиқарувчиларини қўллаб қувватлаш ҳамда аҳоли ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган.

419