Полиция Казахстана задерживает протестующих простив авторитарно режима и досрочных президентских выборов во время оппозиционного митинга в  Алма-Ате

Қозоғистонда уч юздан ортиқ полициячи тан жароҳати олди

500
Қозоғистонда рухсат берилмаган митинглар давомида 300 дан ортиқ полициячи жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. Қозоғистонда рухсат берилмаган митингларни олдини олиш жараёнида 300 дан ортиқ полициячи жароҳатланди. Улардан 6 нафар шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев маълум қилди.

Нур-Султон ва Олма-Отада оммавий норозилик акциялари ўтказилди. Сайлов кунида иккита йирик шаҳарда юзлаб кишилар қўлга олинди. Душанба куни ҳам полиция кўплаб намойишчиларни ушлади.

Оммавий намойишларга аҳолини интернет орқали Францияда истиқомат қилувчи“Қозоғистон демократик танлови” (экстремистик деб тан олинган) ҳаракати раҳбари Мухтар Аблязов чорлади. У ўз тарафдорларини президент сайловларини бойкот қилишга чақирди.

“Уч юздан ортиқ полиция ходимлари тан жароҳат олди, ҳозирги вақтда улардан 6 нафари шифохонада. Бу 3 сутка – 9,10, 11 июн... Полиция ҳеч қандай махсус воситаларни қўлламади”, - деди вазир.

Бундан аввал сайлов даврида 9 ва 10 июнь кунлари Нур-Султон ва Олма-ота шаҳарларида ўтказилган ноқонуний митинглар давомида 700 га яқин киши қўлга олингани ҳақида хабар бергандик.  

 

500