Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев

Қирғизистон парламенти Атамбаевга қарши 6 та айбловни илгари сурди

379
(Янгиланган 19:35 18.06.2019)
Махсус комиссия собиқ президентни даҳлсизликдан маҳрум этиш бўйиа хулоса тайёрлаш керак бўлган.

ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. Қирғизистон парламенти махсус комиссияси собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан 6 та айбловларни илгари сурди. Бу ҳақда мамлакат парламенти матбуот хизмати хабар қилди.

Махсус комиссия икки ҳафталик иш фаолияти натижасида айбловларнинг сони 9 тадан 6 тага камайди.

“Махсус комиссия қуйидаги айловларни илгари сурди: Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва станцияга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши, Тарихий музейни реконструкциясида коррупция иши, жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Кой-Таш ва Чон Сари-Ой қишлоқларида ер участкаларини ноқонуний эгалланиши", — дейилган хабарда.

Пойтахт ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши алоҳида иш юритувга ажратилган. Шунингдек, собиқ президент исми Давлат тарихий музейини реконструкция ишида ҳам бор.

379