Заготовка сена в фермерском хозяйстве

Қирғизистонда Россия тракторлари йиғилади: техникани Ўзбекистон сотиб олади

392
Техникани ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида битим апрел ойида имзоланди.

ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. “Дастан” трансмиллий корпорацияда қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Апрелда Қирғизистоннинг “Дастан” ва Россиянинг “Трактор” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Июнь ойида Ўзбекистоннинг "DGT 3X MEVA-SBZAVOT KLASTERI" компанияси билан шартнома имзоланди.

Биринчи партия 10 та трактор бўлади. Келгусида ишлаб чиқаришни 100 тага етказиш режалаштирилган.

392
Председатель Госсовета Корейской Народно-Демократической Республики Ким Чен Ын

Ким Чен Ин эрта ёшдаги интим алоқаларни давлатга хиёнатга тенглаштирди

317
КХДР етакчисига кўра, мактаб ўқувчилари таъқиқланган материаллар ёки кераксиз сайтларга киришмаётганини назорат қилиш учун уларнинг телефонлари ёки бошқа қурилмаларини текшириб бориш зарур

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўсмирлар ўртасидаги интим алоқалар туфайли "маънавиятсизлик тобора ўсиб бораётгани" ҳақида гапирди. Бу ҳақда argumenti.ru хабар берган.

Бундан ташқари, у, эрта содир бўладиган жинсий алоқаларни давлатга хиёнатга тенглаштирди. Ёш йигит-қизларнинг бу сингари ўзини тутиши "душманларга жамиятимизни пораканда қилишда қўл келмоқда", дейди КХДР етакчиси.

New York Post нашрида ёзилишича, Ким Чен Ин буларнинг барчасида капитализм ва порнография айбдорлигини, айнан шу туфайли ўсмирлар бузилиб кетганини қайд этган.

"Сўнгги вақтларда катта синф ўқувчилари ахлоқсиз сексуал оғишларда тобора кўпроқ иштирок этмоқда ва Корея ишчи партияси Марказий қўмитаси уларга қарши қатъий чоралар кўриш бўйича директива нашр этди", - деб баёнот қилган Шимолий Корея етакчиси.

Ҳужжатга кўра, ота-оналар ва мактаб раҳбарияти "тарбиясиз ёшлар учун" жавобгар бўладилар.

Ким Чен Ин "жинсий ахлоқсизлик" ўсишини тўхтатиш йўли ҳақида ҳам фикр билдирган. КХДР етакчисига кўра, мактаб ўқувчилари таъқиқланган материаллар ёки ножоиз сайтларга кирмаётганини назорат қилиш учун уларнинг телефонлари ёки бошқа қурилмаларини мунтазам текшириб бориш зарур.

317
Штаб-квартира ВОЗ в Женеве.

АҚШ БССТ билан муносабатларни узмоқда, Россия ва ЕИ бунга қарши чиқди

443
Америка ҳукуматининг ишонч билан айтишича, БССТ 2019 йилнинг охирида 2соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат юзага келганлигидан" хабардор бўлган, аммо Тайвандан олинган маълумотни ўз вақтида оммага эълон қилмаган.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ўз мамлакати Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан муносабатларни узаётгани ҳақида эълон қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Трамп ўз қарорини БССТ Вашингтон томонидан талаб қилинган ислоҳотларни ўтказишдан воз кечгани билан изоҳлаган. Энди Қўшма Штатлар ташкилот учун мўлжалланган маблағларни бутун дунё бўйича соғлиқни сақлаш соҳасида зарур бўлган шошилинч эҳтиёжларга йўллайди.

Илгарироқ Трамп БССТ директори Тедрос Адханом Гебрейесусга мактуб йўллаган ва унда агар ташкилот бир ой давомида ислоҳотларни ўтказмаса, молиялаштиришни тўхтатиши ва аъзоликни қайта кўриб чиқишини айтиб, таҳдид қилган эди.

Унинг сўзларига кўра, Америка президенти маъмурияти БССТнинг коронавирус пандемиясига нисбатан номувофиқ муносабатини аниқлаган.

Хатда ёзилишича, ташкилот гўёки ўтган йилнинг декабрь ойи бошида Уханда инфекция тарқалишига оид хабарларни инкор этган ва мустақил ўрганишларни ўтказмаган. Америка ҳукуматининг ишонч билан айтишича, БССТ 2019 йилнинг охирида "соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат юзага келганидан" хабардор бўлган, аммо Тайвандан олинган маълумотни ўз вақтида оммага эълон қилмаган.

Трамп сўзларига кўра, ташкилот Хитойга халқаро экспертлар юборилишида қаттиқ турмаган ва Пекиннинг мамлакат ичида ҳаракатни таъқиқлаш қарорини маъқуллаган, аммо шу билан бир вақтнинг ўзида АҚШ чегарасини ёпиш ёки ХХРдан келаётганлар учун таъқиқ қўйиш сингари чораларга қарши бўлган.

БССТ бош директори Америка ҳукумати томонидан илгари сурилган ультиматумга изоҳ беришдан бош тортган.

Россияда АҚШ позицияси кескин танқидга олинди. РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Москва халқаро ташкилот номи бу тарзда булғанаётганидан ташвишдалигини баён этди. Лавров "ҳар қандай ташкилот ўз фаолиятини яхшилаши керак, аммо бу иш конструктив мулоқот орқали амалга оширилиши лозим", деган фикрда. Идора вакили Мария Захарова ҳам Вашингтоннинг, айниқса, ҳозирги коронавирусга қарши курашиш шарт-шароитида БССТни сиёсий ҳисоб-китоблар майдонига айлантиришга қаратилган уринишларини ноўрин, дея баҳолади.

Қўшма Штатларнинг ушбу позициясини Европа иттифоқи ҳам қўллаб-қувватламади. ЕИга аъзо мамлакатлар барчани юзага келган мураккаб вазиятда БССТ атрофида жипслашишга чақирмоқда.

Хитой ТИВ Трамп мактубига изоҳ берар экан, Америка ҳукумати шу йўл билан COVID-19 профилактикасига қарши олиб борган самарасиз чоралари учун айбни ўз бўйнидан сокит қилишга уринаётганини таъкидлади.

443
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси