Россиянинг Су-57 қирувчиси янги қурол билан жиҳозланади

825
Россиянинг барча Су-57 қирувчи самолётлари яксон қилиш воситалари билан жиҳозланади.

ТОШКЕНТ, 19 июн – Sputnik. Россиянинг барча Су-57 қирувчи самолётлари хорижий самолётлардан устун бўлган яксон қилиш воситалари билан жиҳозланади. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари бош бошқармаси раҳбари Анатолий Гуляев маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, Владимир Путил май ойида 2028 йилгача учта авиация полкини Су-57 қирувчиси билан тўлиқ таъминлаш вазифасини қўйди.

“Су-57 самолёти пайдо бўлиши билан хорижий экспертлар унинг имкониятига юқори баҳо беришди”, - деди Гуляев.

Россиянинг бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолёти 2010 йилда илк бор осмонга кўрарилди.

Бу турдаги самолёт юқори маневрли ва тезлик парвозни амалга ошириш қобилияти билан бир қаторда замонавий жиҳозлар ҳисобига рақиблардан устунлигини таъминлайди.

825

Мушук қани?: бу сурат интернетда кўпчиликнинг бошини қотирди

478
(Янгиланган 18:59 23.09.2020)
Reddit тармоғига "менинг мушугимни топинг" деб ёзилган сурат интернет фойдаланувчиларини кўп ўйлантириб қўйди.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Суратда "яширинган" мушук Reddit ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг бошини қотирди.

Суратни Pizzaslayer111 никли фойдаланувчи жойлаштирди ва мушукни топишни таклиф қилди.

Хонадаги жиҳозларнинг кўплиги ва интерьернинг ўзига хослиги туфайли мушукни топиш анча қийин бўлиб кўринди.

Баъзилар мушукни тезда топишга муваффақ бўлишди, бошқаларга эса бир неча дақиқа вақт зарур бўлди.

Сурат фойдаланувчиларда катта қизиқиш уйғотиб, 700 дан ортиқ изоҳ тўплади.

478
Дженнифер Лопес

Жей Ло 51 ёшида сарвқомати билан мухлисларни ҳайратда қолдирди

990
(Янгиланган 17:02 23.09.2020)
Голливуд актрисаси Женнифер Лопес бикини тушган суратини Instagram'га жойлаштирди. Бир неча кунда сурат 4,2 миллион лайк тўплади.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Голливуд актрисаси ва хонанда Женнифер Лопес таътилга чиққан вақтда тасвирга олинган суратни Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди ва ўзининг сарвқомати билан мухлисларини ҳайратда қолдирди.

51 ёшли Лопес бикинида суратга тушди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Jennifer Lopez (@jlo)

"Дам олиш муҳитида" – деган изоҳ ёзган хонанда суратга.

Бир неча кун ичида бу пост 4,2 миллион лайк тўплади.

Жей Ло мухлислари кўплаб изоҳларни ёзишди.

“Қандай қаддиқомат! Эртадан машқ қилишни бошлайман”, - деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

"Қандай қилиб унинг ёши 51 да бўлиши мумкин?" - деб ёзган бошқа фойдаланувчи.

Кўплаб обуначилар актриса ёшидан анча ёшроқ кўринишини таъкидладилар.

990

АҚШ Лукашенкони президент сифатида тан олмади, Туркманистон эса табрик йўллади

13
(Янгиланган 09:41 24.09.2020)
Александр Лукашенко кеча олтинчи маротаба Беларус президенти вазифаларини расман бажаришга киришди. Шу муносабат билан ЕИ давлатлари Лукашенкони тан олмасликлари хусусида расмий баёнот билан чиқиш қилдилар

ТОШКЕНТ, 24 сн - Sputnik. Куни кеча, чоршанба куни Минскда президент Александр Лукашенконинг инаугурацияси бўлиб ўтди. Тадбир деярли махфий ўтди деса ҳам бўлади, негаки ҳукумат ҳеч кимни олдиндан хабардор қилмаган эди.

Давлат телевидениеси ҳам инаугурация жараёнидан тўғридан-тўғри эфир олиб бермади.

Эслатиб ўтамиз, МСК маълумотларига кўра, Лукашенко бўлиб ўтган президент сайловларида 80,1 % фоиз овоз олган.

Инаугурация маросимидан сўнг 27та европа давлатлари Лукашенкони Беларуснинг қонуний президенти сифатида тан олишдан бош тортдилар. Словакия ЕИ давлатларидан биринчи бўлиб Лукашенкони президент сифатида тан олмаслиги тўғрисида баёнот билан чиқди. Сўнгра Чехия, Литва, Польша, Латвия, Эстония, , Буюк Британия, Канада, Дания ҳам худди шундай позицияни билдирди. 

Орадан сал ўтиб, ГФР вазирлар маҳкамаси расмий вакили Штеффен Зайберт канцлер Ангела Меркель томонидан ҳам Лукашенко номига табрик телеграммаси юборилишига умид қилиш керак эмаслигини айтди. Берлиннинг расмий позициясига кўра, Беларусда бўлиб ўтган сайловлар "демократик сайловларнинг минимал талабларига мутлақо мос равишда ўтмаган". Бундан ташқари, Германия Лукашенко ва унинг аппарати тинч намойишчиларга қарши зўравонликни қўллашни бас қилишлари лозимлигини қайд этганди.

ЕИ давлатлари Беларусга нисбатан санкциялар киритишга келишдилар.

Беларусда бўлиб ўтган сайловлардан сўнг Лукашенкога биринчи бўлиб Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов табрик йўллади. Лукашенкони президент сифатида, шунингдек, Россия, Хитой, Туркия, Сурия, Қозоғистон ва Қирғизистон тан олган.

Сал кейин Украина ва АҚШ ҳам Беларусда бўлиб ўтган президент сайловлари натижаларини тан олмасликлари ҳақида юаёнот билан чиқишди.

Беларусда оммавий норозилик акциялари 9 августдан кейин, бўлиб ўтган президент сайловларида амалдаги етакчи Александр Лукашенко ғолиб чиққанидан сўнг бошланган эди. МСК маълумотларига кўра Лукашенко 80,1 % овоз олган. Биринчи кунларда акциялар куч тузилмалари томонидан бостирилди, норозичиларга нисбатан кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранаталари, водометлар, резинали ўқлар қўлланилди. Расмий маълумотларга кўра, биринчи кунларда 6,7 минг киши қўлга олинган. Республика ИИВ маълумотларига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб инсонлар жабрланган, шу жумладан, 130 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам. Сайловлар якунлангач бир ой давмида акциялар ҳам иш ҳам дам олиш кунлари ўтказилди. Лукашенконинг тарафдорлари ҳам уни қўллаб-қувватлаб тадбирлар ўтказиб келмоқдалар.

13