Си Цзиньпин выступил на саммите ШОС

Хитой етакчиси давлат ташрифи билан Шимолий Кореяга йўл олди

111
Хитой раиси Си Цзиньпин рафиқаси Пен Лиюань билан биргаликда биринчи бор КХДРга йўл олди.

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Бугун, 20 июнь куни Хитой раиси Си Цзиньпин рафиқаси Пен Лиюань билан биргаликда биринчи бор КХДРга давлат ташрифини амалга ошириш мақсадида Пекинни тарк этди.

Одатда Хитойга поездда келадиган Шимолий кореялик ҳамкасби Ким Чен Индан фарқли ўлароқ Си Цзиньпин КХДРга самолётга бормоқда.

Хитой раҳбарига мамлакат ташқи ишлар вазири Ван I, Маркразий қўмита канселярия раҳбари Дин Сюэсян, Марказий қўмита сиёсий бйро аъзоси Ян Цзечи ҳамроҳлик қилмоқда.

Си Цзиньпиннинг Шимолий Кореяга ташрифи икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 70 йиллиги муносабати билан амалга оширилмоқда.

Бу Хитой раҳбарининг сўнгги 14 йил ичида давлат ташрифи билан КХДРга биринчи бор бориши.

Си Цзиньпин 2008 йилда Шимолий Кореяга ташриф буюрган. У вақтда у бош вазир ўринбосари лавозимида бўлган. 2005 йилда Шимолий Кореяга Хитой етакчиси Ху Цзиньтао ташриф буюрган.

111