Акция протеста у парламента. Пострадавший в ходе разгона

“Нотинч тун”: Тунда Грузияда нималар содир бўлди?

638
(Янгиланган 11:32 21.06.2019)
Тбилисида оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойиш якунланганига қарамасдан мухолифатчилар одамларни яна намойишларга чорламоқда.

ТОШКЕНТ, 21 июн - Sputnik. 20 июндан 21 июнгача ўтар кечаси Тбилисида Грузия парламенти биноси ёнида кўп минг кишилик норозилик намойиши бўлиб ўтди. Грузия полиция ходимлари намойиш иштирокчиларининг деярли барчасини тарқатиб юборди. Бу ҳақда Sputnik Грузия хабар қилмоқда.

Грузиядаги Руставели хиёбонида пайшанба куни минглаб кишилар тўпланди, уларнинг бир қисми парламент биносига ҳужум қилишга уринишган. Полиция ходимлари намойишни тарқатиш учун кўздан ёш оқизадиган газ ва резина ўқларни қўллашга мажбур бўлган.

Грузия бош вазири маслаҳатчиси Давид Сергеенконинг журналистларга маълум қилишича, норозилик намойишида 69 киши, жумладан, 39 нафар полициячи жабрланган.

ОАВ хабарига кўра, 100 га яқин киши қўлга олинган.

Можарога курси сабаб бўлди

Намойишнинг бошланишига Россия давлат думаси депутати Сергей Гавриловнинг Грузияга Православия парламентлараро ассамблеяси президенти сифатида келгани сабаб бўлган.

Мухолифатчилар Грузия ҳукуматини ўз ватанини сотишда айблаган, чунки улар Абхазия ва Цхинвалис минтақаси (Жанубий Осетия) мустақиллигини қўллаб-қувватлаган ва Абхазия урушида гурзинларга қарши иштирок этган кишини мамлакатга киритиб, парламентдаги шарафли жойга ўтқазишган.

“Афсуски, ёлғон хабарлар тарқатаётган радикаллар гуруҳининг хатти-ҳаракатлари туфайли парламентдаги тадбир бекор қилинди... Мен ҳеч қачон Абхазиядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этмаган”, - деди Гаврилов Sputnik᾽ка берган интервьюсида.

Грузиянинг ҳукмрон партияси “Грузия орзуси – Демократик Грузия” етакчилари, ўз навбатида, тадбирда 20 дан зиёд мамлакат вакиллари иштирок этган тадбирда протокол хизмати томонидан хатога йўл қўйилганини маълум қилишган.

Намойишчилар ва Парламент

Парламент биноси ёнида бир неча минг киши тўпланди, уларнинг аксарияти бир неча йил илгари Михаила Саакашвилининг собиқ сафдошлари тузган “Ягона миллий ҳаракат” ва “Европача Грузия” партиялари тарафдорлари.

Россияга қарши ва ватанпарварлик шоирларига парламент раиси, ИИВ ва ДХХ раҳбарлари истеъфоси талаблари қўшилган. Шунингдек, парламентда муддатидан аввал сайловлар ўтказишни талаб қилишган.

Москва бу ҳақда қандай фикрда?

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Григорий Карасин Тбилисида Росссия делегатлари иштирок этган Православия парламентлараро ассамблеяси йиғилиши бу тарзда тўхтатилганидан ғазабланганини маълум қилди.

Шу билан бирга, дипломат Россия икки мамлакат халқларининг манфаатларига хизмат қилувчи рус-грузин муносабатларини нормал ҳолга келтириш ниятида эканлигини билдирган.

Сўнгги маълумотларга қараганда Грузия пойтахтида бўлиб ўтган норозилик намойишлари ўз якунига етган, бироқ мухолифатчилар одамларни яна намойишларга чақирмоқда.

638