Эрон жуда катта хато қилди – Трамп

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишДональд Трамп
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча Эрон ислом инқилоби корпуси соқчилари АҚШга тегишли разведка учувчисиз учиш қурилмани уриб туширганини маълум қилганди.

ТОШКЕНТ, 21 июн – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат ҳарбий кучларига тегишли учувчисиз учиш қурилманинг уриб туширилганига муносабат билдирди.

Президент РФ В. Путин принимает участие в саммите Группы двадцати в Гамбурге - Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Трамп учрашувини ким бузишга уринаяпти?

“Эрон жуда катта хато қилди”, - деб ёзди Трамп твиттердаги саҳифасида.

Куни кеча Эрон ислом инқилоби корпуси соқчилари АҚШга тегишли разведка учувчисиз учиш қурилмани уриб туширганини маълум қилганди.

Кейинроқ АҚШ бу маълумотни тасдиқлади. Эрон томони уриб туширилган қурилманинг модели RQ-4 Global Hawk эканини аниқлади.

Эрон АҚШга тегишли бўлган бу разведка дрони мамлакатнинг Ҳўрмузгоҳ вилояти ҳаво сарҳадларини бузиб ўтгани боис уриб туширилганини маълум қилди. АҚШ томон эса дрон халқаро ҳаво ҳудудида бўлганини айтмоқда.

Янгиликлар лентаси
0