Вино.

Россия Грузия вино маҳсулотлари устидан назоратни кучайтиради

229
Роспотребнадзор Грузияда тайёрланган вино ичимликлари устидан назоратни кучайтиради.

ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Роспотребнадзор Грузиядан келтириладиган алкогол маҳсулотлар устидан назоратни кучайтиради. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Таъкидланишича, бунга маҳсулотнинг сифати ёмонлашгани сабаб бўлди.

2014-2018 йилда талабга жавоб бермайдиган алкоголнинг миқдори 2,9 бараварга ортди. Ўтган йили сифатсиз маҳсулот 203 минг литрни ташкил қилди.

Биринчи навбатда назорат чоралари "Багратиони-1882", "Болеро энд Компани", "Кахетинское Традиционное Виноделие", "Бадагони", "Дом Грузинского Вина", "Корпорация Грузинское Вино", "Компания Грузинских Вин и Алкогольных Напитков" ва "Батоно" компаниялар маҳсулотларига таъсир қилади.

Ҳозирги вақтда бу корхоналарнинг маҳсулотлари Россияга олиб киришга рухсат берилмади.

229