БМТ махсус маърузачиси Хашогги доклади бўйича Ар-Риёд билан судлашишга тайёр

© AP Photo / Jacquelyn MartinЖамал Хашогги
Жамал Хашогги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Араб ОАВлари тахминига кўра, Саудия ҳукумати ҳаракатларини танқид қилиб келган Хашоггини ўлдиришни меросхўр шаҳзода Муҳаммад бин Салмон буюрган бўлиши мумкин. Аммо Қироллик ТИВ меросхўр шаҳзоданинг ушбу жиноятга ҳеч қандай алоқаси йўқ, дея қатъий турмоқда

ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. БМТнинг суддан ташқаридаги қатллар масалаларида инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Аньес Каламар ўзининг инсон ҳуқуқлари поймол этилиши юзасидан, журналист Жамол Хашоггининг қотиллиги билан боғлиқ бўлган баёнотидан сўнг, Саудия Арабистони билан судлашишга тайёрлигини маълум қилди.

Основатель WikiLeaks Джулиан Ассанж в полицейском фургоне после того, как британская полиция арестовала его в посольстве Эквадора в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсатчилар "булғанган ҳақиқат" учун журналистлардан қандай ўч олади?

"Ҳеч иккиланмасдан, улар мени нима учун қоралашларини эшитмоқчиман", - деб айтган Каламар РИА Новостига берган интервьюсида.

Каламар ўтган ҳафтада эълон қилган баёнотда, журналист қотиллиги учун бор айбни Саудия Арабистони юқори мартабали шахсларига, шу жумладан, меросхўр шаҳзодага қўйгани айтган ва бу учун ўз ҳаёти хатардалигидан хавфсирамаслигини маълум қилган. Аёлнинг айтишича, у аллақачон Ар-Риёддан вербал таҳдидни эшитган. Маълум бўлишича, Ар-Риёд туҳбат учун махсус маърузачига нисбатан юридик таъқиб бошлашга ваъда қилмоқда.

АҚШ Сенати Саудия шаҳзодасини жазолашни талаб қилмоқда >>>

Эслатиб ўтамиз, Washington Post шарҳловчиси бўлиб ишлаган Хашогги 2017 йилдан буён АҚШда яшаган ва 2018 йилнинг 2 октябрида, Истанбулдаги Саудия Арабистони бош консуллигига киргач, Туркияда изсиз йўқолган. Саудия Арабистони давлат ОАВлари 20-октябрга ўтар кечаси мамлакат бош прокурорининг Хашогги ўлганлиги, унинг ўлимига консуллик вакиллари билан келишмовчилиги сабаб бўлгани ҳақидаги хабарини тарқатишган эди.

Глава МИД Турции Мевлют Чавушоглу на встрече с главой внешнеполитического ведомства РФ Сергеем Лавровым в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Чавушоглу журналист Хашогги мусиқа садолари остида бурдаланган, деган фикрда

Истанбул прокуратураси Хашогги қотиллиги қасддан содир этилгани, журналист танаси аввал бўлакланиб, сўнг йўқ қилингани, бунга қадар эса у бош консуллик биносида бўғиб ўлдирилгани ҳақида баёнот билан чиққан. Туркия Саудия Арабистонига айбдорларни топширишни, шунингдек, Хашогги танаси яширинган манзилни айтиш талабини қўймоқда.

Саудия Арабистони ўз шахсий суриштирувини ўтказаётгани ҳақида бир неча марта маълум қилган ва бу иш юзасидан халқаро суриштирув ўтказилишини, бу суриштирувга бошқа давлатларнинг жалб этилишини рад этиб келмоқда.

Саудия Арабистони илгарироқ журналистни консуллик биноси ичида можаро вақтида консуллик ходимлари ўлдиришганини тан олган эди. Суриштирув муносабати билан ҳукумат 11 кишини ҳибсга олган, прокуратура уларнинг беш нафарига ўлим жазосини сўраган. Саудия Арабистони ушбу жиноятда гумонланаётганларни суриштирув ўтказиш учун Туркияга топширишдан бош тортган.

Араб ОАВлари тахминига кўра, саудия ҳукумати ҳаракатларини танқид қилиб келган Хашоггини ўлдириш буйруғи қироллик тахтига даъвогар - меросхўр шаҳзода Муҳаммад бин Салмон томонидан берилган бўлиши мумкин. Аммо Қироллик Ташқи ишлар вазирлиги бир неча маротаба меросхўр шаҳзоданинг ушбу жиноятга ҳеч қандай алоқаси йўқ, деган баёнот билан чиққан.

Янгиликлар лентаси
0