Транспортно-заряжающая машина комплекса Искандер-К с крылатыми ракетами Р-500

Россия ҳарбийлари янги С-500 зенит-ракета тизими билан таъминланади

776
(Янгиланган 19:33 25.06.2019)
Ҳозирги вақтда С-500 тизимининг янги ракеталари синовдан ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. Яқин йилларда Россия ҳарбиялари янги С-500 ҳаво мудофаа тизими билан таъминланади. Бу ҳақда Россия бош вазир ўринбосари Юрий Борисов маълум қилди.

“Муваффақиятли синовлар Мудофаа вазирлигига бу зенит-ракета тизимини етказиб бериш муддатини қисқартириш бўйича қарор қабул қилишга ёрдам берди. Яқин йилларда С-500 мажмуалари зенит-ракета қўшинларига олиб келиш ишлари бошланади”, - деди Борисов.

Ҳозирги вақтда С-500 тизимининг алоҳида қисмлари синовдан ўтмоқда. Дунёда бошқа давлатларда  ўхшаш бўлмаган янгича ракеталар учирилмоқда. 

Куни кеча, Россия ҳарбийлари янги “Қарағай” зенит-ракета мажмуани қабул қилиши ҳақида қарор қилингани ҳақида хабар бергандик. Бу осмондан ҳужумидан ҳимояланиш, қисқа масофада жанг қилишга мўлжалланган зенит-ракета мажмуаси ҳисобланади.

 

776