Атамбаев уй ҳовлиси олдида юк машина тошларни тўкди. Нима учун?

© Sputnik / Табылды Кадырбеков Во дворе дома Атамбаева разгрузили грузовик с камнями
Во дворе дома Атамбаева разгрузили грузовик с камнями - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Собиқ президент ўз тарафдорлари билан суҳбатлашди. Унинг уйига олиб келадиган йўлда ва уй дарвозаси олдида бетон плиталар пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Қўй-Тош қишлоғидаги дала ҳовлиси олдига юк машина тошларни тўкди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Бу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларида кўп саволлар пайдо бўлишига сабаб бўлди. Атамбаев қўлга олинадиган бўлса, унинг тарафдорларига бу тошлар қаршилик кўрсатиш учун керак бўлиши мумкин деган тахминлар билдирилмоқда.

© Sputnik / Табылды Кадырбеков Во дворе дома Атамбаева разгрузили грузовик с камнями
Атамбаев уй ҳовлиси олдида юк машина тошларни тўкди. Нима учун? - Sputnik Ўзбекистон
Во дворе дома Атамбаева разгрузили грузовик с камнями

Собиқ президент маслаҳатчиси Кундуз Жолдубаеванинг сўзларига кўра, уй ҳовлисида таъмирлаш ишлари  олиб борилмоқда ва пойдевор қуриш учун тошлар олиб келинди.

Қирғизистон парламенти 13 июн куни махсус комиссияни ташкил этган ва у олиб борган иш якунида Атамбаев олтита жиноятга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса қилинган.

Жуқорғу Кенеши 20 июнда хулосани тасдиқлаб, бош прокуратурага юборди.

25 июнь куни мамлакат бош прокурори Ўткурбек Жамшитов собиқ президент эҳтимол беш жиноятларга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди. Хулосани кўриб чиқиш учун парламентга юборилди. Бироқ бугун бу масала кун тартибига кирмади.

Sputnik мухбири сўзларига кўра, собиқ президент уйига олиб борадиган йўлда ва уй дарвозаси олдида бетон плиталар пайдо бўлди. Атамбаев уй ҳовлиси олдида журналистлар ва тарафдорлар учун штаб ташкил этилди.

Янгиликлар лентаси
0