Тушение пожара на месте крушения самолета АН-24 в Бурятии

Бурятияда самолёт қулаб тушди, қурбонлар бор видео

255
(Янгиланган 12:05 27.06.2019)
Бурятияда “Ангара” компаниясининг Ан-24 йўловчи самолёти қулаб тушди. Самолёт бортида жами 49 киши, жумладан, бир бола бўлган.

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Бурятияда “Ангара” компаниясининг Ан-24 йўловчи самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Самолёт Нижнеангарскда фавқулодда қўнаётган вақтда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва тозалаш қурилмалари биносига келиб урилиб, ёниб кетган. Ёнғин оқибатида икки учувчи ҳалок бўлган. Барча йўловчилар зудлик билан эвакуация қилинган.

Жабрланган 19 нафар йўловчи касалхонага ётқизилган. Самолёт бортида жами 49 киши, жумладан, бир бола бўлганлиги айтилмоқда.

Ҳозирда ёнғин бартараф этилган.

Йўловчилардан бири қўниш чоғида видео олиб, ижтимоий тармоққа жойлаштирган.

 

255
Европейский парламент.

Европарламент депутати иштонсиз видеоалоқага чиқиб, кулгига қолди

114
(Янгиланган 16:12 03.06.2020)
Европарлемент депутати иштонсиз видеоконференцияда иштирок этди ва ҳамкасбларининг кулгусига қолди.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Европарламентининг ирландиялик депутат Люк Флэнаган видеоконференция вақтида ҳамкасблари олдига ноодатий кўринишда пайдо бўлди.

The Guardian ёзишича, Европарламент йиғилиши қишлоқ хўжалик муаммоларини муҳокама қилишга бағишланганди.

Депутат Флэнаган тўқ рангли кўйлакда, иштонсиз онлайн эфирда пайдо бўлди.

Видеода депутат тўшак устида ўтиргани, вақти-вақти билан оёғини силаётганини кўриш мумкин.

Депутат фермерлик ҳақида ҳисобот бераётган эди.

Уни тинглаган ҳамкасблар кулишдан ўзини тутолмадилар. Охирида қишлоқ хўжалиги қўмитаси раиси ирландиялик депутатга табассум билан нутқи учун миннатдорчилик билдирди.

Парламент аъзоси бу хижолатли ҳолат ҳақида билгач, бунга унчалик аҳамият бермаганлигини айтди.

114
Иностранные граждане в очереди на дактилоскопическую регистрацию, архивное фото

Россияда чет эл фуқароларига ҳам хорижликларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилиши мумкин

69
(Янгиланган 15:34 03.06.2020)
Яқин вақт ичида Россияда хусусий мулк эгалари бўлган чет эл фуқароларига ўз уйларида бошқа хорижликларни рўйхатга олиш ҳуқуқи берилиши ҳамда рўйхатга олиш жараёни электрон кўринишга ўтиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik. Россияда хусусий уй-жойга эга бўлган чет эл фуқароси бошқа хорижий фуқарони рўйхатдан ўтказишга рухсат бериши мумкин. Давлат Думаси ушбу ҳақидаги янги қонунни қабул қилди.  

Шу пайтга қадар, Россияда чет элликларни қабул қилиувчи томони фақат Россия фуқароси ёки Россияда рўйхатдан ўтган юридик шахс бўлиши мумкин эди. Чет эл фуқаролари бошқа хорижликларни яшаш манзили бўйича рўйхатдан ўтказиши мумкин эмасди.

"Қонундаги ушбу ўзгаришлар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг миграция ҳуқуқларини қўллаш амалиётини мониторинг қилиш асосида ишлаб чиқилди", деди сенатор ва Федерация Кенгаши Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Александр Ракитин.

Янги қонунга кўра, мезбонлик қилиш ҳуқуқи турар-жой биноларига эга бўлган барча тоифадаги чет эл фуқароларига берилади.

"Бундан ташқари, миграция рўйхатга олиш агентлиги ёки кўп функтсияли марказга хабарномани нафақат шахсан, балки" Давлат ва муниципал хизматларнинг ягона портали "федерал давлат ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда юбориш мумкин. Бу маъмурий процедураларни сезиларли даражада соддалаштиради ва Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари меҳнат  юкламасини камайтиради", - деди сенатор.

 

69

Тиз чўккан АҚШ полицияси - фото

0
Миннеаполисда полициячилар томонидан қўлга олиш чоғида қўполлик қилинганидан кейин 46 ёшли афроамерикалик Жорд Флойд вафот этди. Бу бутун мамлакат бўйлаб кескин тартибсизликларни келтириб чиқарди.

АҚШ полиция ходимлари намойишчилар билан бирдамлик белгиси сифатида тиз чўкмоқда.

АҚШнинг турли штатларида тасвирга олинган суратларни Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

0
  • Майами полиция ходимлари намойишчилар олдида тиз чўкди.

  • © AFP 2018 / Kyle Grillot

    АҚШ Миллий гвардия зобити намоийшчини бағрига босмоқда. 2.06.20.

  • © AFP 2018 / Frederic J. Brown

    Лос-Анжелес полицияси митингда тиз чўкди. 02.06.20

  • © AFP 2018 / Agustin Paullier

    АҚШ миллий гвардия зобитлари намойишчилар билан Флойд хотирасига ўтказилган митингда тиз чўкди. 02.06.20.

  • © AFP 2018 / Eva Marie Uzcategui

    Флорида штати, полиция ходими Флойд хотирасига ўтказилган митингда, 02.06.20.

  • © AFP 2018 / David Ryder / Getty Images

    Вашингтон штати, Беллевью полиция шерифи, Стив Милет намойишчилар олдида тиз чўкди.

  • © REUTERS / Courtesy Aleeia Abraham

    Нью-Йорк полицияси намойишчилар билан бирга тиз чўкмоқда. Квинс. 31.05.20.

  • © REUTERS / Dustin Chambers

    Анланта, Жоржия штати, зобитлар митингда тиз чўкиб турибди. 01.06.20.

  • © REUTERS / Paige Baretta

    АҚШ полиция ходимлари намойишчилар билан бирдамлик белгиси сифатида тиз чўкмоқда. Портланд, Орегон. 31.05.20

  • © AFP 2018 / Eva Marie Uzcategui

    Корал-Гейблс, Флорида штати, полиция тиз чўккан ҳолда турибди. 30.05.20