Полицейские на месте теракта в центре Туниса

Тунис марказида иккита портлаш содир бўлди қурбонлар бор

107
(Янгиланган 17:56 27.06.2019)
Тунисда икки нафар худкуш-террорчи ўзини портлатиб юборди.

ТОШКЕНТ, 27 июн - Sputnik. Тунис марказида иккита портлаш содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, биринчи портлаш  худкуш-террорчи аёл томонидан содир этилган. У ўзини Франция элчихонаси ва ТИВ биноси жойлашган гавжум кўчада портлатиб юборган. Ҳужум мақсади полиция патрул машинаси бўлган.

Иккинчи портлаш Миллий терроризмга қарши кураш бошқармаси автотураргоҳида содир бўлган. Маълум қилинишича, худкуш-террорчи бино ичига кира олмагани сабабли одамлар бўлиши мумкин бўлган жойда ўзини портлатиб юборган.

“Аль-Ҳадас” нашрининг хабар қилишича, портлашлар оқибатида бир нафар полиция ходими ҳалок бўлган, бундан ташқари камида 4 киши жароҳат олган

Ҳозирда портлаш содир бўлган ҳудудлар ўраб олинган ва ҳодиса тафсилотларини ўрганилмоқда.

107
Заседание Совета безопасности ООН. Архивное фото

Хитой Гонконгдаги вазиятни БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама қилишдан бош тортди

53
(Янгиланган 11:43 28.05.2020)
Россия делегацияси ҳам Хитойнинг "Гонконгдаги вазият Хитойнинг ички иши ва бу масала БМТ Хавфсизлик Кенгаши ваколатига кирмаслиги" ҳақидаги позициясини қўллаб-қувватлади.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Хитой Гонгконг атрофидаги вазиятни БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама қилишни рад этди, бу АҚШнинг ушбу ташкилотдаги доимий ваколатхонаси берган изоҳидан маълум бўлди.

Ўз навбатида, ХҲРнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Цзюн твиттерда "Хитой АҚШнинг Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказиш ҳақидаги асоссиз сўровини қатъиян рад этади" деб ёзди. Унинг сўзларига кўра, Гонконгнинг миллий хавфсизлиги тўғрисидаги қонуни фақат Хитойга тааллуқли ички иши.

"Бу Хавфсизлик Кенгашининг фаолияти доирасига алоқаси йўқ", - дея таъкидлади дипломат.

Хитой доимий вакилининг сўзларига кўра, "далиллар АҚШ дунёдаги муаммолар манбаи эканлигини кўп бора исботлайди". "Хитой АҚШни зўравонлик сиёсати ва таҳқирлаш амалиётини дарҳол тўхтатишга чақирмоқда", - дея қўшимча қилди у.

РИА Новости агентлигига БМТдаги манбанинг сўзларига кўра, Россия делегацияси Пекиннинг Гонконгдаги вазият Хитойнинг ички иши ва бу масала БМТ Хавфсизлик Кенгаши ваколатига кирмаслиги бўйича позициясини қўллаб-қувватлади.

Гонконгнинг ҳукуматга қарши кучлари ва бир қатор Ғарб расмийларининг норозилиги Бутун Хитой Халқ Конгресси (Хитойнинг асосий қонун чиқарувчи органи) томонидан "Гонконг махсус маъмурий ҳудудида миллий хавфсизликни таъминлаш учун ҳуқуқий тизим ва ижро механизмларини яратиш ва такомиллаштириш тўғрисида қарор" кўриб чиқилганлиги сабабли юзага келди. Мухторият учун махсус ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида марказий ҳукуматни ағдаришга қаратилган террорчилик, ташқи аралашув ва сепаратистик фаолиятга қарши курашувчи, шунингдек ҳар қандай қўзғаш шакллари тақиқланиши керак.

Аввалроқ, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О`Брайен, агар Пекин Гонконгни миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун лойиҳаси орқали "ишғол қилса", Хитойга қарши санкциялар киритиш билан таҳдид қилган эди.

Чоршанба куни АҚШ давлат котиби Майк Помпео Конгрессга Гонконгнинг ХҲРдан мухторияти йўқлиги тўғрисида хабар берди, 1997 йилда бу ҳудуд Буюк Британиядан Хитой ҳукуматига берилганида бундай мухторият кўзда тутилган эди.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати Гонконгга нисбатан хатти-ҳаракатлари учун Хитой ҳукуматига қарши санкцияларни қўллаш масаласини кўриб чиқаётганлигини маълум қилган эди. Кейинроқ, Хитой АҚШ расмийларининг Гонконг миллий хавфсизлиги тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича баёнотлари туфайли АҚШга жавоб тақдим этди ва агар АҚШ ХҲР манфаатларига зид ҳаракат қилса, қарши чоралар ҳақида огоҳлантирди.

53

Москвада ўзини ўзи яккалаш режими 14 июнгача узайтирилди

71
1 июндан бошлаб ниқоб режими кучайтирилади, пойтахтда ресторан, кафе, бар ва бошқа овқатланиш корхоналари ҳозирча ишламай туради.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Москва мэри Сергей Собянин ўзини ўзи яккалаш режимини 14 июнга қадар узайтирди.

Шундай қилиб, пойтахтда ҳозирча ресторан, кафе, бар ва бошқа овқатланиш жойлари фаолияти тўхтатитиб турилади. Улар фақат таомни олиб кетиш ёки етказиб бериш хизматларини кўрсатишлари мумкин.

Москвада барча ноозиқ-овқат савдо дўконларини очилади. Гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, спа-марказлари, ҳаммомлар эса ёпиқлигича қолади.

Бундан ташқари, 1 июндан бошлаб ниқоб режими кучайтирилади. Кўчага чиқишда ниқоб тақиш керак бўлади, шу жумладан спорт билан шуғулланаётганда ҳам. Жамоат транспортида, ишда, дўконларда, дорихоналарда, кўп тармоқли марказларда (МФЦ) ва бошқа ҳар қандай муассасаларда қўлқоплардан фойдаланиш керак.

71

Президент ишончини суд орқали қайтариб бўладими?

0
(Янгиланган 12:47 28.05.2020)
Чувашиянинг собиқ раҳбари Россия президенти устидан Олий судга арз қилди. Собиқ губернатор Путин томонидан муддатдан олдин ваколатлари тўхтатилишини ноқонуний деб топмоқда. Келажаги йўқ бундай қарор ортида нима турган бўлиши мумкин?

Петр Акопов

Владимир Путин томонидан ишдан бўшатилган Чувашия раҳбари Михаил Игнатьев президент устидан судга арз қилди — Олий суд давлат раҳбарининг ишончини йўқотгани сабабли регион раҳбарининг ваколатини муддатдан олдин бекор қилиш тўғрисидаги фармонига қарши маъмурий даъво аризасини қабул қилди.

Игнатьев январ ойининг охирида - ФВВ минтақавий бошқармасида юз берган хунук воқеадан сўнг ишдан бўшатилган эди — ўшанда амалдор офицерни янги ўт ўчириш машинаси калитини олиш учун сакрашга мажбур қилган.

Ушбу хабар дарҳол кўпсонли миш-мишларни келтириб чиқарди — минтақага қаршилик, ҳукумат ишончини йўқотиш ва ҳатто Ҳукуматда муқаддас тушунчаларнинг қадрсизланиши ва буларнинг ҳаммаси бежизга эмас, булар ортида Кремльдаги кураш турибди! Тез орада маълум бўлдики, ишдан бўшатилган амалдор кўпдан буён ўпкаси яллиғланиши ва коронавирусга чалинган, деган гумон билан касалхонада ётган экан. Аммо ҳаводан сиёсий қаср қуришни ёқтирадиганларни бу ҳам тўхтата олмади. Ҳеч қачон бунақаси бўлмаган - Олий суд президентга нисбатан арзни шунчаки қабул қилиши мумкин эмас!

Аслини олганда Путинга нисбатан арз маҳаллий сиёсатда ҳеч нарсани ўзгартирмайди — гап бу ерда ҳатто Игнатьевда бу ишни ютиш ва ўз лавозимига қайтиш учун имконият йўқлигида ҳам эмас. Президент билан судлашиш ҳеч кимга ман этилмаган, масала бу ерда ушбу ҳаракатларнинг қанчалик асослилигида. Юридик ва сиёсий жиҳатдан — агар юридик нуқтаи назардан Игнатьев ўз шикоятининг ҳуқуқий жиҳатдан келажаги йўқлигини тушунган ҳолатда ҳам, президент қарорига эътироз билдиришга ҳақли бўлса, унинг ҳаракатларида сиёсий таркибни излашнинг кераги йўқ. Табиийки, Игнатьевнинг арзидан турли-туман "трансфер гувоҳлари" бўлмиш - сиёсатшунослар ва телеграм-каналларидаги аноним псевдоаналитиклар ўз мақсадида фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Улар ҳам нима биландир шуғулланиши керак-ку, ахир, бош вазир ким бўлиши-ю, Собянин қачон "тахтдан қулаши", "пандемия фонида ҳукумат федерал маркизининг кучсизланиши хавфли тенденциялари" тўғрисида фол очишдан ташқари. Дарвоқе, карантиндан олдинги даврда улар фақат шундай ишлар билан шуғулланганди. Ҳозир эса собиқ губернаторнинг давлат раҳбарига арзидек ажойиб бир совға қўл келаётган экан, қандай қилиб улар бундан яширин маъноларни изламасин?

Президент фармонидан норозилик аризаси қандай пайдо бўлгани ҳақида тасдиқланмаган икир-чикирларга тўхталиб ўтирмаймиз - мавжуд маълумотга кўра, бу аризани ўтмишда республикада фаолият юритган Олий суд аъзоларидан бири қабул қилган. Ҳатто шундай бўлган тақдирда ҳам бунинг ёмон томони йўқ, қарор ҳар қандай ҳолатда қонунга мос равишда қабул қилинади.

У эса жуда оддий - қонунчиликка мувофиқ, президент ишончни йўқотгани муносабати билан регион раҳбарини лавозимдан озод қилишга ҳақли. Давлат раҳбари регион раҳбарига ишонмай қўйиши учун сабаблар турлича бўлиши мумкин - дейлик, ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаётганидан тортиб, аниқланган коррупция ҳолатларигача. Шу билан бирга президент ҳеч кимга ниманидир тушунтиришга мажбур эмас.

 

(мақола тўлдирилмоқда)

0