Пресс-секретарь Президента Российской Федерации Дмитрий Песков

Россия президентининг матбуот котиби Атамбаев масаласи юзасидан изоҳ берди

1113
(Янгиланган 18:18 27.06.2019)
Россия президентининг матбуот котиби Песков Алмазбек Атамбаевдан дахлсизлик олиб ташланиши юзасидан изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 27 июн – Sputnik. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга айтган баёнотига кўра, Атамбаевни собиқ президент мақоми маҳрум этилиши – бу Қирғизистон ички ишлари.

Песковнинг сўзларига кўра, Кремль бу масалага аралаша олмайди.

“Бу ҳар қандай давлатнинг ички ишидир. Биз аралаша олмаймиз, бу ишларга аралашиш ҳеч қандай истак йўқ. Ҳукм чиқариш нотўғри бўларди, ҳар бир мамлакатда бу ҳолатга ўзининг тажрибаси бор”, - деди Песков.  

Бугун, Қирғизистон парламенти депутатлари Алмазбек Атамбаевни собиқ президент мақомини олиб ташлашга овоз беришди.

Атамбаевдан собиқ президент мақомини олиб ташлашга 103 депутат овоз берди, 6 депутат бунга қарши бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон парламенти 13 июнь куни махсус комиссияни ташкил этган ва у олиб борган иш натижасида Алмазбек Атамбаев олтита жиноятга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса қилинган.

Жуқорғу Кенеши 20 июнда хулосани тасдиқлаб, бош прокуратурага юборди.

Хулосага кўра собиқ президентга нисбатан қуйидаги айловлар илгари сурилди: Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва станцияга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши, Тарихий музейни реконструкциясида коррупция иши, жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Кой-Таш ва Чон Сари-Ой қишлоқларида ер участкаларини ноқонуний эгалланиши.

Шу ҳафтада, 25 июнь куни мамлакат бош прокурори Ўткурбек Жамшитов собиқ президент эҳтимол беш жиноятларга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди.

Қирғизистон собиқ президенти Атамбаевга беш эпизод бўйича айблов қўйилиши мумкин. У гап Кой-Таш қишлоғида ер участкаларини ноқонуний эгалланиши, жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва унга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши ҳамда тадбиркор Субихи Пархати иштирокидаги коррупция факти ҳақида бораётганини таъкидлади. Хулосани кўриб чиқиш учун парламентга юборилди.

1113