G20 саммити бошланишидан олдин Трамп ва Путин қисқача суҳбатлашди

288
(Янгиланган 11:37 28.06.2019)
G20 саммити Япониянинг Осака шаҳрида 28-29 июнь кунлари бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Дональд Трамп ўртасида G20 саммити очилиш маросимидан олдин қисқача суҳбат бўлиб ўтди, деб хабар қилади РИА Новости.

Встреча президента РФ Владимира Путина и президента США Дональда Трампа в Хельсинки
© Sputnik / Алексей Никольский

Таъкидланишича, Россия ва АҚШ раҳбарлари G20 саммити иштирокчиларини суратга олиш маросимида иштирок этиш учун йўл олаётиб, қизғин суҳбатлашишган. Россия президенти матбуот котибининг маълум қилишича, икки етакчи бир-бири билан шунчаки саломлашган ва ҳеч қандай жиддий масалаларни муҳокама қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп ва Владимир Путин Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган G20 саммитида билан учрашиши ҳақида хабар қилинган эди.

Улар учрашув давомида Эрон, Сурия, Украина ва қуролланиш устидан назорат мавзуларини муҳокама қилишлари кутилмоқда. Шунингдек, Трамп Россиянинг Америка сайловларига “аралашуви” мавзусига ҳам тўхталиб ўтиши мумкин.

288