Трамп Путиндан Америкадаги сайловларга аралашмасликни сўради

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРабочий визит президента РФ В. Путина в Японию для участия в саммите "Группы двадцати"
Рабочий визит президента РФ В. Путина в Японию для участия в саммите Группы двадцати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Путин ва Дональд Трамп G20 саммити доирасида учрашишди.

ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг Осака шаҳрида (Япония) бўлиб ўтаётган G20 саммити доирасида ўтказилган учрашуви якунланди.

Рабочий визит президента РФ В. Путина в Японию для участия в саммите Группы двадцати - Sputnik Ўзбекистон
G20 саммити бошланишидан олдин Трамп ва Путин қисқача суҳбатлашди

Бир ярим соатдан ортиқ вақт давом этган суҳбатда икки давлат раҳбарлари Эрон, Украина, Сурия, Венесуэла масалаларини муҳокама қилишган.

Президентлар икки давлат ўртасидаги муносабатлар яхшиланишидан бутун дунё манфаатдорлигини қайд этишган.

РИА Новостининг ёзишича, музокаралар бошланишидан аввал журналистлар Америка етакчисидан Путиндан АҚШдаги сайлов жараёнларига аралашмасликка чақиришини сўрашган. Трамп уларнинг илтимосини бажарган.

“Илтимос, сайловларга аралашманг. Сайловларга аралашманг”, - дея табассум билан мурожаат қилган Трамп.

Ҳар икки президент ҳазил тариқасида айтилган гапларга кулиб қўйишган.

Авввалроқ АҚШ Махсус прокурор Роберт Мюллер Дональд Трамп ва унинг ходимлари 2016 йилги сайловолди кампанияси вақтида Россия билан тил бириктирганини исботловчи далилларни топа олмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал икки давлат раҳбари G20 саммити очилиш маросимида қисқача суҳбатлашгани хабар қилинган эд

“Катта йигирматалик” саммити Япониянинг Осака шаҳрида 28-29 июнь кунлари бўлиб ўтади. Унда жаҳон иқтисодиётидаги энг йирик 20 давлат вакиллари иштирок этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0