Российский грузовой дрон Скиф

Россияда разведка самолёт ва дронлар учун кўринмас радар яратилди

771
Россияда “Сўқмоқ” номли пассив радиоалоқа станцияси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. Россияда самолёт ва разведка-дронларга кўринмайдиган “Сўқмоқ” (Тропа) номли пассив радиоалоқа станцияси яратилди. Бу ҳақда “ОКБ-Планета” тадқиқот компанияси раҳбари Александр Петров маълум қилди.

“Ишлаши оддий – телевизион ёки уяли алоқа миноралардан акс этган сигналдан фойдаланилади, яъни радар ўзи ҳеч қандай нурланиш тарқатмайди, демак уни ҳеч ким кўрмайди ва эшитмайди”, - дейди мутахассис.

Станция муваффақиятли синовдан ўтди. Шаҳар қисмида алоқа минораларидан акс этган самолёт сигналини аниқлади.

“Буюртмачиларнинг қизиқиши бор”, - деб таъкидлади Петров.

Унинг сўзларига кўра, нафақат куч ишлатар идоралар, балки шахсий ҳаёти “дронлар ёрдамида кузатилиши”ни истамаган хусусий мижозлар ҳам харид қилиши мумкин.

771
Аппарат для ИВЛ

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Ўзбекистондан ёрдам сўради

579
(Янгиланган 17:58 08.07.2020)
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида сунъий нафас олдириш аппарати етишмайди. Вилоят Россия ва Ўзбекистон билан ушбу тиббиёт ускуналарини етказиб беришга оид музокаралар ўтказмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида сунъий нафас олдириш аппарати етишмайди. Вилоят ҳокими Бердибек Сапарбаев Россия ва Ўзбекистон билан ушбу тиббиёт ускуналарини етказиб беришга оид музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди.

“Вилоятда 148 дона сунъий нафас олдириш аппарати бор. Бу етарли эмас. Ҳозир биз Россия, Ўзбекистон билан ишламоқдамиз. Яқин кунларда яна 50 дона шунақа аппаратларни олишимиз режалаштирилмоқда”, - деди Сапарбаев. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон нашри иқтибос келтирган.

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида коронавирус пандемияси бошлангандан буён 1866 та касалланиш ҳолати аниқланган. Беморларнинг 598 нафари тузалиб кетган. Уч киши вирус қурбонига айланган.

Россия хорижга 600 та сунъий нафас олдириш аппаратини, жумладан, Ўзбекистонга етказиб берди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Қирғизистоннинг Боткен шаҳрига инсонпарварлик ёрдами жўнатгани хабар қилинган эди.

579
Теглар:
коронавирус, Қозоғистон, Ўзбекистон

Қозоғистон чегара пунктида 3 мингга яқин Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тўпланди

362
(Янгиланган 17:18 08.07.2020)
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги “Жибек жоли” чегара пункти яқинида уч минг нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тўпланди.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги “Жибек жоли” чегара пункти яқинида уч минг нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тўпланди.

Туман ҳокимияти, ҳомийлар ва кўнгиллилар ватанига қайтмоқчи бўлган хорижликларни озиқ-овқат билан таъминлашга ёрдам бермоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистонга туман ҳокими ўринбосарини Сакен Калкаманов маълум қилди.

“Автотурагоҳда уч мингга яқин фуқаро тўпланди, улардан кўпчилиги – Ўзбекистон фуқаролари. Периметр бўйлаб чодирлар қўйилди. Сариагаш ҳокимияти, ҳомийлар ва кўнгиллиларнинг кучи билан бир кунда бир махал тушлик ташкил қилинмоқда, сув олиб келинмоқда” – деди Калкаманов.

Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада Ўзбекистон томон 200-300 кишидан чегарадан ўтказди.

“Қўлимиздан келган ишни қиляпмиз. Ҳар куни ҳудуд тозаланади. Тасаввур қилинг, бир жойда уч минг киши. Улар кетишмаяпти, чунки улар чегарадан ўтиши керак. Март ойи, карантин жорий қилингандан бери чегарадан 41 минг ўзбекистонлик ўтди. Ҳокимият ҳаммасини озиқ-овқат билан таъминлади. Қолган масъулият – Ўзбекистон томонида”, - деб қўшимча қилди Калкаманов.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от @kris_p_kz +21 | 🇰🇿Kz (@kris_p_kz)

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон ТИВ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги фуқароларга мурожаат қилганди.

Фуқароларга Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда жорий қилинган карантин чоралари, шу жумладан мамлакатларга кириш бўйича чекловлар ўз кучида қолаётгани яна бир бор эслатилди.

Россия ҳудудидаги ватандошлардан турли ёлғон хабарлар ва миш-мишларга ишонмаслик, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегара пунктларига боришга уринмаслик, ҳозирги яшаш жойларида қолиб, карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўралган.

362
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев аҳолини ишга жойлашда фаол бўлмаган 6 раҳбарни ишдан олди

361
(Янгиланган 22:53 08.07.2020)
Фарғона тумани ҳокими, Яккабоғ тумани прокурори, Ғузор ва Чортоқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари, Муборак тумани ва Қўқон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш давомида эҳтиёжманд аҳолини ишга жойламаган 6 раҳбарни ишдан олди. Бу ҳақда АОКА тегерам-каналида хабар берилди.

Президент камида 257 минг нафар муҳтож оилалар вакилларини ишга жойлаштириш, 37 мингта хонадонга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар ажратиш зарурлигини қайд этди.

Эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаштириш кўрсаткичи энг паст секторларнинг 6 нафар раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди. Булар – Фарғона тумани ҳокими Носиров, Яккабоғ тумани прокурори Мустафаев, Ғузор ва Чортоқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари Рахмонов ва Абдурайимов, Муборак тумани ва Қўқон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари Темиров ва Турдиқулов.

Етти нафар раҳбарга нисбатан охирги огоҳлантириш сифатида "ҳайфсан" эълон қилинди. Булар – Шўрчи тумани ҳокими Худайберганов, Каттақўрғон, Косон ва Пайариқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари Отамуродов, Отакулов ва Шермухамедов, Нарпай, Ғаллаорол туманлари ва Гулистон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари Деҳқонов, Мамаев ва Раджабов.

361