Офис компании Яндекс

Россиянинг йирик онлайн-сервислари “Яндекс” устидан арз қилмоқчи

158
(Янгиланган 17:09 01.07.2019)
Россиянинг Avito, Cian, Profi, 2Gis ва Tutu каби бир неча йирик онлайн-хизматлари Яндекс қидирув тизими устидан арз қилишмоқчи.

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Россиянинг йирик интернет хизматлари “Яндекс” устидан Монополияга қарши қўмитага арз қилишга тайёр, деб хабар қилмоқда Интерфакс.

Avito, Cian, Profi, 2Gis, Tutu ва яна бир неча сайтлар хабар қилишига кўра, Яндекс қидирув тизими орқали ушбу хизматларга таалуқли бўлган сўровлар юборилганда, қандайдир усул билан ушбу сўровлар Яндекс.Недвижимость, Яндекс.Маркет каби Яндекс билан боғлиқ хизматлар сайтига олиб келади.

Ўз соҳасида бир неча йилдан бери хизмат кўрсатиб келаётган ушбу сервислар Россияда жуда оммавий, лекин Яндекс туфайли улар 15-20 %гача мижозларни йўқотмоқда.

Ушбу компаниялар фикрига кўра “Яндекс” қўллаётган услуб ҳалол рақобатга зид ва улар Монополияга қарши қўмитага ариза беришга тайёр. Ушбу хабар пайдо бўлганидан сўнг яна бир неча онлайн хизматлар Яндекс устидан аризага қўшилишга тайёр эканликларини хабар қилишган.

158