Ким Кардашян в музее искусств Метрополитен в Нью-Йорке

Кардашьян яратган ички кийим японларнинг ғазабини келтирди

3272
(Янгиланган 19:32 01.07.2019)
Японлар машҳур теле-юлдуз муштарийлар теле-юлдузни Япония миллий либос номи билан пул ишлаб топмоқчи бўлганликда гумон қилишди.

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари америкалик теле-юлдуз Ким Кардашьян Японияга нисбатан ҳурматсизликда айблашди. Бу ҳақда USA Today хабар қилди.

Яқинда Кардашьян Twitter саҳифасида Kimono Solutionwear ном билан ички кийим ишлаб чиқаришни режалаштираётгани тўғрисида пост ёзганди.

Бироқ муштарийлар теле-юлдузни Япония анъанавий либос номи билан пул ишлаб топмоқчи бўлганликда гумон қилишди.

Кардашьян эса “миллий либосни” ҳақорат қилишни истамагани, фақатгина кимоно чиройига эҳтиром кўрсатмоқчи бўлганини айтади.

Унинг сўзларига кўра, у Япония маданиятида кимонони жуда ҳурмат қилиши, лекин ички кийим тўпламини ишлаб чиқариш режасидан воз кечмаслигини маълум қилади.

3272