Антитеррористические учения вооруженных сил стран-членов ШОС Мирная миссия-2018

Россияда “Тимсоҳ” жанговар Ми-24 вертолётлари янада кучайтирилди

434
Россияда Ми-24 вертолётларини модернизация қилинди.

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Россияда “Миля” конструкторлик бюроси ва “Роствертолом” компаниялари Ми-24 вертолётини модернизация қилишди. Унинг эксплуатация муддати 45 йилга узайтирилди.

Бу ҳақда “Армия-2019” кўргазмасида “Вертолёты России” холдинг директори Андрей Богинсий маълум қилди.

Аввал Ми-24 ва унинг экспорт варианти Ми-35П экслуатация қилиш муддати 30 йил бўлган.

“Биз бу вертолётларни экслуатация қилиш муддатини ошириш бўйича ишларни бажардик – унинг муддати 45 йилга узайтирилди. Бу машина модернизациясининг иқтисодий мақсадга мувофиқлигини беради”, - деди

Мутахассиснинг сўзларига кўра, вертолётнинг қурол бошқарув тизими такомиллаштирилди. Шунингдек, унга оптик-электрон тизими ўрнатилди.

“Биз “Атака” ёки “Вихр” ракеталарини қўллашни таклиф қиляпмиз”, - деди Богинский.

Бу турдаги вертолёт 1971 йилда ишлаб чиқариш бошланиб, кўплаб давлатларга экспорт қилинган. Афғон уруши, Чеченистондаги ҳарбий ҳаракатлар, шунингдек кўплаб минтақавий можароларда кенг фойдаланилган.

Россия ҳарбий ҳаво кучларида 100 та, 2016 йил ҳолатига кўра Ўзбекистонда 29 та, Туркманистонда 10 та, Тожикистонда 4 та ва Қирғизистонда 2 та Ми-24 вертолёти мавжуд.

434