Путин Киев билан мулоқот қилиш шартларини маълум қилди

1115
(Янгиланган 14:21 04.07.2019)
Владимир Путин Италиянинг Corriere della Seraна газетасига интервью берди.

ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Украинанинг янги президенти ўзининг сайловолди ваъдаларини бажаришга киришса, Москва Киев билан мулоқотни бошлашга тайёр. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Италиянинг Corriere della Seraна газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Задержанные украинские корабли доставлены в порт Керчи
Пресс-служба пограничного управления ФСБ РФ по Республике Крым

Россия етакчиси Зеленский сайлов олдидан Донбассдаги фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишни ваъда қилганини эслатиб ўтган. Путиннинг фикрига кўра, у бу мулоқотни йўлга қўйиши, ўзини мустақил деб эълон қилган республикалар (Донецк ва Луганск) аҳолисини сепаратистлар деб аташни тўхтатиши керак.

“Шунинг учун такрорлайман, Украина фуқаролари Зеленский ва унинг жамоасидан баёнот эмас, балки қисқа вақт ичида яхши томонга ўзгартирувчи ҳаракат ва ўзгаришларни кутмоқда”, - дея Путин сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Владимир Путин нашрга Италияга сафаридан олдин интервью берган.

1115