Дорожный знак возле дороги Бишкек–Иссык-Куль

Иссиқ-кўлда гаровга олинган аёл озод қилинди: воқеа жойига спецназ юборилди

897
Иссиқ-кўл вилояти ички ишлар бошқармаси гаровга олинган аёл озод қилингани ҳақида маълумотни тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Иссиқ-кўл вилояти ички ишлар бошқармаси гаровга олинган аёл озод қилингани ҳақида маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Аёлни гаровга олган шахс уни қўйиб юборди ва у оромгоҳга қайтди.

Эслатиб ўтамиз, “Хан-Тенгри” оромгоҳи қоровули Хитой билан яқин бўлган чегарадаги ошхонага кириб, оромгоҳ бошлиғи ўринбосари ва ишчисини отиб ўлдирган. Шундан сўнг 48 ёшли аёлни гаровга олиб, ҳодиса жойидан ғойиб бўлган.

Ҳозирги вақтда гумонлашувчини қўлга олиш бўйича махсус операция олиб борилмоқда, воқеа жойига спецназ жангарилари юборилди.

897
Европейский парламент.

Европарламент депутати иштонсиз видеоалоқага чиқиб, кулгига қолди

53
(Янгиланган 16:12 03.06.2020)
Европарлемент депутати иштонсиз видеоконференцияда иштирок этди ва ҳамкасбларининг кулгусига қолди.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Европарламентининг ирландиялик депутат Люк Флэнаган видеоконференция вақтида ҳамкасблари олдига ноодатий кўринишда пайдо бўлди.

The Guardian ёзишича, Европарламент йиғилиши қишлоқ хўжалик муаммоларини муҳокама қилишга бағишланганди.

Депутат Флэнаган тўқ рангли кўйлакда, иштонсиз онлайн эфирда пайдо бўлди.

Видеода депутат тўшак устида ўтиргани, вақти-вақти билан оёғини силаётганини кўриш мумкин.

Депутат фермерлик ҳақида ҳисобот бераётган эди.

Уни тинглаган ҳамкасблар кулишдан ўзини тутолмадилар. Охирида қишлоқ хўжалиги қўмитаси раиси ирландиялик депутатга табассум билан нутқи учун миннатдорчилик билдирди.

Парламент аъзоси бу хижолатли ҳолат ҳақида билгач, бунга унчалик аҳамият бермаганлигини айтди.

53
Иностранные граждане в очереди на дактилоскопическую регистрацию, архивное фото

Россияда чет эл фуқароларига ҳам хорижликларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилиши мумкин

47
(Янгиланган 15:34 03.06.2020)
Яқин вақт ичида Россияда хусусий мулк эгалари бўлган чет эл фуқароларига ўз уйларида бошқа хорижликларни рўйхатга олиш ҳуқуқи берилиши ҳамда рўйхатга олиш жараёни электрон кўринишга ўтиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik. Россияда хусусий уй-жойга эга бўлган чет эл фуқароси бошқа хорижий фуқарони рўйхатдан ўтказишга рухсат бериши мумкин. Давлат Думаси ушбу ҳақидаги янги қонунни қабул қилди.  

Шу пайтга қадар, Россияда чет элликларни қабул қилиувчи томони фақат Россия фуқароси ёки Россияда рўйхатдан ўтган юридик шахс бўлиши мумкин эди. Чет эл фуқаролари бошқа хорижликларни яшаш манзили бўйича рўйхатдан ўтказиши мумкин эмасди.

"Қонундаги ушбу ўзгаришлар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг миграция ҳуқуқларини қўллаш амалиётини мониторинг қилиш асосида ишлаб чиқилди", деди сенатор ва Федерация Кенгаши Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Александр Ракитин.

Янги қонунга кўра, мезбонлик қилиш ҳуқуқи турар-жой биноларига эга бўлган барча тоифадаги чет эл фуқароларига берилади.

"Бундан ташқари, миграция рўйхатга олиш агентлиги ёки кўп функтсияли марказга хабарномани нафақат шахсан, балки" Давлат ва муниципал хизматларнинг ягона портали "федерал давлат ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда юбориш мумкин. Бу маъмурий процедураларни сезиларли даражада соддалаштиради ва Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари меҳнат  юкламасини камайтиради", - деди сенатор.

 

47
Папка с документами

Сўх тумани ҳокими ўзгарди

43
(Янгиланган 16:16 03.06.2020)
Сайидбаҳром Сайидмусаев Сўх тумани ҳокими этиб тайинланди. У 2019 йилдан буён туман ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Бугун Фарғона вилояти Сўх туманида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Пресс-служба хокимията района Сух / Telegram

“2019 йилдан буён туман ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Сайидбаҳром Сайидмусаев Сўх тумани ҳокими этиб тайинланди”, - дейилади ЎзА хабарида.

У 1970 йилда Қўштепа туманида туғилган. Фарғона давлат университети, ИИВ академиясини тамомлаган. Қува, Бешариқ туман ҳамда Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

43