Россиянинг Су-27 қирувчиси АҚШ разведка самолётини тўхтатиб қолди

© Sputnik / SputnikРоссийские истребители Су-27
Российские истребители Су-27 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Су-27 қирувчиси АҚШнинг разведка самолётини Қрим қирғоғи яқинида тўхтатиб қолди.

ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Россиянинг Су-27 қирувчиси Қора денгиз суви устида Россия чегарасига яқинлашган Американинг Р-8A "Посейдон" самолётини тўхтатиб қолди.

Демонстрационные полеты универсальной авиагрузовой платформы SKYF на аэродроме - Sputnik Ўзбекистон
Россияда разведка самолёт ва дронлар учун кўринмас радар яратилди

Бундай аввал Қримдан 75 км масофада “Посейдон” самолёти тўхтатилиши акс этган видео пайдо бўлди.

Россиялик ҳарбийлар маълумотига кўра, Қора денгиз сувлари устида ҳаво нишон пайдо бўлди.

Тўхтатиш учун Су-27 қирувчи осмонга кўтарилди. Россия қирувчиси хавфсиз масофада ҳаво объектга яқинлашди ва уни Американинг P-8A Poseidon разведка самолёти эканлигини аниқлади. АҚШ самолёти дарҳол давлат чегарадан парвоз йўналишини ўзгартирди.

Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Су-27 парвози халқаро ҳаво ҳудудидан фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилди.

Охирги вақтларда хорижий давлатларнинг учувчисиз қурилма ва разведка самолётлари Россия чегаралари яқинида тез-тез пайдо бўлмоқда. Улар Қора денгиз, Калининград вилояти, Болтиқ денгизи, шунингдек Суриядаги Россия ҳарбий базаси яқинида кўришмоқда.

Март ойида Россия чегараси яқинида ядровий стратегик бомбардимончи Boeing B-52H парвоз қилиш ҳолати кўпайди.

Янгиликлар лентаси
0