Путин грузиялик журналистнинг ҳақоратига ўз муносабатини билдирди - видео

1339
(Янгиланган 12:30 10.07.2019)
Владимир Путин Грузиянинг “Рустави 2” телеканали журналистининг қилиғига ўз муносабатини билдирди.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Грузиянинг “Рустави 2” телеканали журналистининг қилиғига ўз муносабатини билдирди.

Владимир Путин Россияда “Рустави 2” телеканали журналистига нисбатан жиноий иш қўзғатилса, унга катта эҳтиром кўрсатилган бўлади, деб ҳисоблайди.

“Бу кабиларга нисбатан қандайдир жиноий иш қўзғатиш – катта эҳтиром. Бундан кейин ҳам гапираверсин”, - деди Путин.

7 июль куни Георгий Габуния ўзининг “Рустави 2” телеканалидаги муаллифлик дастурини Путин ва унинг марҳум ота-онасини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилишдан бошлаган. Унинг бу қилмиши Грузияда қаттиқ қораланди ва норозилик намойиши бошланишига сабаб бўлди. Ғазабланган томошабинлар телеканал биносига келиб, журналист ва “Рустави 2” бош директорини ишдан бўшатишни талаб қилишган. Шунингдек, Габуниянинг қилмишини Грузия президенти ва бош вазири ҳам қаттиқ қоралалаб, фитна дея баҳолашган.

Россияда ҳам Габуниянинг қилмишини қаттиқ қораланди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Путинни ҳақорат қилган журналист Грузия ва бутун Кавказга иснод келтирганини таъкидлади. Россия парламентининг қуйи палатаси эса Грузияга қарши санкциялар жорий этиш таклифларини киритди. Бироқ Путин Грузия халқига ҳурмати туфайли ушбу санкцияларни маъқулламаслигини маълум қилди.

1339

Саудия ҳукумати Ҳаж мавсумида Каъбани қўл билан ушлашни тақиқлади

23
(Янгиланган 14:41 08.07.2020)
Саудия Арабистони ҳукумати бўлғуси Ҳаж мавсумида зиёратчиларга Каъбани қўл билан ушлашни тақиқлади.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Саудия Арабистони ҳукумати келгуси Ҳаж мавсумида зиёратчиларга Каъбани қўл билан ушлашни тақиқлади. РИА Новости хабарига асосан.

Бу йил Ҳаж мавсуми 28 июлдан 2 августгача ўтказиш мўлжалланган.

“Каъбани ўпиш ёки уни қўл билан ушлашга уриниш тақиқланади”, - дейилган Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари бўйича вазирликнинг хабарида.

Хавфсизлик мақсадида Каъба тўсиқлар билан ўраб қўйилади.

Ҳам мавсумида зиёратчилар Каъбани 7 маротаба айланиш (тавоф) чоғида Каъбани ўпиш ёки уни қўли билан ушлашга ҳаракат қилишади.

Диний тадбирларни амалга ошириш вақтида мусулмонлар сони бир вақтнинг ўзида 50 кишидан ошмаслиги керак, улар ниқобда ва ижтимоий масофани сақлаши талаб этилади.

Арофат тепалигида зиёратчилар шаҳарчасида чодирлар орасидаги масофа 1,5 метрдан кам бўлмаслиги талаб этилади. Зиёратчиларга муқаддас Замзам суви ҳам фақат бир марталик идишлардан берилади.

Бундан аввал, Саудия Арабистони ҳукумати бу йилги Ҳаж мавсуми хорижлик зиёратчиларсиз ўтиши эълон қилинганди. Ҳар йили 2 миллиондан ортиқ зиёратчи иштирокида ўтган Ҳажда бу йил 10 минг нафар мусулмон қатнашади. 

Саудия Арабистони араб давлатлари ичида коронавирусга чалинганлар сони бўйича энг юқори давлат бўлиб ўтмоқда. Мамлакатда 217 мингдан ортиқ киши вирус юқтириб олган, улардан 2 мингдан ортиқ киши вафот этиб, 154 мингдан ортиқ киши соғайган.

23
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Бенгальский варан

Икки кучук эчкиэмарнинг думидан тишлаши видеога олинди

136
(Янгиланган 13:51 08.07.2020)
Ҳиндистоннинг шимолий қисмида жойлашган штатда икки кучук дарахтга чиқаётган эчкиэмарга ҳужум қилди. Фойдаланувчилар буни видеога олишди.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ҳиндистоннинг шимолий қисмида "вирусли видео" тасвирга олинди. Унда икки кучук дарахтга чиқаётган эчкиэмарга ҳужум қилиши акс этган. NDTV хабарига асосан.

Видео Уттаракханд штати, Паури шаҳрида тасвирга олинди.

Видеода кучуклар эчкиэмарнинг думидан тишлаб, уни дарахтдан ерга тушираётгани кўриш мумкин. Таъкидланишича, одамлар кучукларни ҳайдаб, эчкиэмарни қутқаришди.

136
Олег Буклемишев

“Жуда муҳим қадам”: Буклемишев Ўзбекистонда банк тизимини ислоҳ қилиш ҳақида

13
Янги ёндашув ёрдамида республика иқтисодиёти янги ўсиш ва ривожланиш нуқталарини топиши мумкин, деб ҳисоблайди Олег Буклемишев, иқтисод фанлари номзоди, МДУ Иқтисодиёт факультети, Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тижорат банкларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Хусусий секторнинг банк активларидаги улушини 15 фоиздан 60 фоизгача ошириш режалаштирилмоқда.

МДУ Иқтисодиёт факультети, Иқтисодий сиёсат тадқиқотлар маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистонда банк тизимини ислоҳ қилиш ва уни давлат тизимидан хусусийга ўтказиш жуда муҳим қадам эканлигини таъкидлади. Мутахассиснинг фикрига кўра, бу, ҳукумат капитални жойлаштириш бўйича аввалги ҳаракатлар натижаларидан қониқмаганлигидан далолат беради.

“Ахир, миллий банк тизимининг асосий моҳияти кредит ресурслари, депозитларни жалб қилиш ва уларни миллий иқтисодиётни ривожлантириш нуқтаи назаридан энг самарали бўлган соҳаларга жойлаштиришдан иборат”, - деди Буклемишев.

Унинг фикрига кўра, хусусий ёндашув ёрдамида иқтисодиёт ўсишнинг ва ривожланишнинг янги нуқталарини топиши, шунингдек, давлат тизими ҳал қила олмаган муаммоларини ҳал қилиши мумкин.

“Ўзбекистонда тадбиркорларнинг келажакдаги ташаббуслари даромадлилиги, самарадорлиги ва тижорат муваффақиятини баҳолашга ўтиш жуда муҳим деб ўйлайман. Биз бошқа мамлакатларда банк тизими миллийлашётганини ёки банк тизими капитал жойлашувини тақсимланишининг бошқа механизмлари билан алмаштирилаётганини кузатмоқдамиз. Ўзбекистонда, бир томондан, эскича усулни қўллаш қарори қабул қилинди, иккинчи томондан эса, хусусий капиталга, у давлат банк тизимига қараганда самаралироқ амалга оширувчи функция ишониб топширилди”, - дейди эксперт.

Тўлиқ шарҳни Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида тингланг.

"Очень важный шаг": Буклемишев о реформировании банковской системы в Узбекистане
13