Соғлом бўлиш учун қанча шоколад истеъмол қилиш зарур – мутахассис тавсиялари

© Sputnik / Рудольф Алфимов / Медиабанкка ўтишКоробки с конфетами
Коробки с конфетами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шифокорлар соғлиққа зиён бўлмаслиги учун қанча шоколад истеъмол қилиш зарурлигини маълум қилишди.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Ҳар куни қора шоколад плиткасининг ярмини истеъмол қилинса соғлиқ учун зиён бўлмайди. Бироқ уни куннинг биринчи ярмида истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Чунки у жуда калорияли маҳсулот бўлиб, унинг таркибида ухлашга халақит берадиган моддалар бор. Бу ҳақда россиялик экспертлар маълум қилишди.  

Открытый Кубок Омской области по бодибилдингу - Sputnik Ўзбекистон
Олимлар мушакларни ўстиришга ёрдам берадиган маҳсулотни аниқлашди

Бугун бутунжаҳон шоколад куни нишонланади. Илк бор буни францияликлар нишонлашни бошлашди. Кейинчалик бу байрам оммалашиб, Европанинг бошқа давлатларда тантана қилишга ўтилди.

“Таркибида камида 50 фоиз какао бўлган қора шоколадни оладиган бўлсак, одам ҳар куни 50 граммга яқин шоколадни истеъмол қилиши мумкин. Оғир меҳнат ёки спорт билан шуғулланадиган инсонлар кўпроқ ейиши мумкин”, - дейди Сеченов университети поликлиника терипаяси кафедраси профессори, тиббий фанлар доктори Алексей Буеверов.

Олимнинг сўзларига кўра, шоколадни энг яхшиси куннинг биринчи ярмида истеъмол қилиш керак. Чунки унда шакар бор. Бундан ташқари, бу севимли ширинликда тетиклантирувчи, ухлашни қийинлаштирадиган –алкалоид моддаси мавжуд.

"ФИЦ питания и биотехнологии" клинкаси шифокори, тиббий фанлар номзоди Елена Ливанцова фикрига кўра, сутли ва қора шоколад калорияси бўйича деярли бир хил.

Ошқозон ости бези касалликлар бўлганда шоколадни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.

Меъёридан ортиқ шоколад истеъмол қилиш ортиқча вазн тўплаш, углевод алмашинуви бузилиши хавфини ошириши мумкин. Шунингдек, тишларда кариес ривожланишини келтириб чиқариши мумкин.

Бундан аввал “Соғлом овқатланиш” миллий тадқиқот маркази томонидан тақдим этилган энг фойдали нонушталар топ-3 рўйхати ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар лентаси
0