Тожикистон Хитойда уйғурларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлади

541
(Янгиланган 14:15 16.07.2019)
Тожикистон Хитойда уйғурлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олишга қаратилган сиёсатни қўллаб-қувватлади.

ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Тожикистон 37 та давлат таркиби ичида Хитой томонидан маҳаллий аҳоли – уйғурларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.

Тожикистон, Россия, Беларус ва бошқа давлатлар вакиллари БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 41-чи сессияси якуни бўйича Синьцзян-Уйғур автоном туманида ХХР сиёсатини қўллаб-қувватловчи баёнотни имзолади.

Уйғурлар билан боғлиқ вазият юзасидан давлат вакиллари таъкидлашича, сўнгги уч йил ичида Синьцзян-Уйғур автоном туманида йирик жиноят ва террорчилик ҳаракатлар содир этилмади, бу эса  Хитой сиёсатининг тўғри йўналиш танланганлигидан далолат беради.

Бундан аввал Хитойнинг уйғурларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатни муҳокама қилинишида 22 та давлат (улар ичида – Япония, Австралия, Канада, Янги Зеландия) мурожаат тайёрлашган, унда Хитой маҳаллий мусулмон аҳоли вакиллари билан қонунга зид бўлган муносабат ва инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларига эътибор қаратишган.

Очиқ хатда уйғурлар тўлиқ кузатувга олингани, тазйиқ ва махсус тарбия жамлоқлари яратилгани ҳақида ёзилган.

Бундан аввал The Guardian нашри ёзишича, 2017 йилда ҳар бешинчи ҳибсга олиш Синьцзянда амалга оширилди, қайта тарбиялаш жамлоқлардаги маҳбуслар сони 120 дан 180 минг киши ташкил қилади.

Хитой, ўз навбатида, уйғурларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонунларга риоя этилаётганига амин бўлиш учун хорижий давлат дипломат вакилларини Синьцзян-Уйғур автоном туманига ташриф буюришга таклиф қилган.

541
“Талибан” снова наступает: в Афганистане произошла серия терактов

Толиблар Тожикистон чегараси яқинида ҳужум уюштирди

246
Толибларнинг Тожикистон чегараси яқинида Афғонистон армияси кучларига қуролли ҳужуми муваффақиятсизлик билан якун топди.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Тожикистон билан чегарада афғон ҳарбийлари толиблар ҳужумини қайтарди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистонга афғон миллий армиясининг 217-"Помир" корпуси матбуот-котиби.

Террорчилар 14 август куни 6.30да Бадахшон провинциясининг Куф-Аб уезди ҳудудида армия ва полиция кучларига ҳужум уюштирган.

Афғонистон ҳарбийлари ҳаракатлари натижасида 10 нафар жангари ўлдирилган, 6 нафари жароҳатланган, 4 нафари асир олинган.

Жангарилардан 1 та гранатомет, 1та Калашников автомати ва бошқа қуроллар олиб қўйилган.

Муваффақиятсиз ишғолдан сўнг, толиблар чекинган. Афғонистон армияси томонидан бўлган йўқотишлар ва/жароҳатланганлар ҳақида маълумотларга аниқлик киритилмаган.

246

Трамп Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси ҳақида фикр билдирди

273
(Янгиланган 07:03 15.08.2020)
Сал олдин CNN тарқатган хабарга кўра, Москва дори воситасининг ишлаб чиқишини тезлаштиришга қаратилган "Сверхзвуковая скорость" операцияси доирасида АҚШга ўз ёрдамини таклиф қилган

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Россияда рўйхатдан ўтказилган коронавирусга қарши вакцина "иш беришига" умид қилмоқда.

Россия дунёда биринчи бўлиб COVID 19 га вакцинани рўйхатга олди
Ruptly / РФПИ / WHO / Дмитрий Куракин/Пресс-служба Минздрава России

"Бизнинг бу ҳақда озгина хабаримиз бор. <...> Улар айрим тадқиқотларни олиб ташлашган. Биз бу жараёндан ўтиш жуда муҳим деб ҳисоблаймиз", - деб айтган давлат раҳбари матбуот-анжманида.

Ўз навбатида, АҚШ вакцина ишлаб чиқишда "жуда олдинлаганини" қўшимча қилган.

Сал олдин CNN тарқатган хабарга кўра, Москва дори воситасининг ишлаб чиқишини тезлаштиришга қаратилган "Сверхзвуковая скорость" операцияси доирасида АҚШга ўз ёрдамини таклиф қилган, ҳамкорлик "Спутник V" вакцинасини АҚШда ишлаб чиқаришга имкон беришини кўзда тутган эди.

Бироқ, АҚШ Россиянинг тиббий ишланмаларига "очиқ" эмаслигини маълум қилиб, рад этган.

Россия сешанба куни "Спутник V" деб номланган, барча зарур текширувлардан ўтган ва барқарор иммунитетни шакллантирадиган дунёда биринчи COVID-19га қарши вакцинани рўйхатга олганини эълон қилган эди.

Дунёнинг 20дан ортиқ давлати ушбу вакцинани харид қилиш учун навбатда турибди.

Шу билан бирга, Россия бешта давлатида вакцина ишлаб чиқариш тўғрисида келишувга эришган, мавжуд қувватлар йилига 500 миллион дозани ишлаб чиқариш имконини беради.

273