Мост Понти-ди-Дон-Луиш I

Португалияда аёл қип-яланғоч ҳолда 45 метрли кўприкдан сакради - видео

1209
(Янгиланган 12:55 19.07.2019)
Португалияда аёл яланғоч ҳолда 45 метрли кўприкдан сакради.

ТОШКЕНТ, 19 июл – Sputnik. Португалияда аёл яланғоч ҳолда 45 метрли кўприкдан сакради. Бу кўприк Порту яқинида жойлашган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Бу кўприкнинг номи Понти-ди-Дон-Луиш I, у Дору дарёси устидан ўтган бўлиб, темир йўл, автомобил ва пиёда қатнов учун мўлжалланган. Кўприк Порту шаҳрининг ўзига хос рамзи ҳисобланади.

Видеода аёл йигит билан бирга кўприк устунида тургани, кейинчалик эса аёл кийимларини тўлиқ ечиб, дарёга сакраши акс этган.

Видео лавҳадан шу маълум бўлдики, аёл дарёдан сузиб ўтиб, қирғоққа чиқди.  

Аёлнинг шахси номаълум. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у жуда маст ҳолатда бўлган экан.

Воқеа жойига полиция келди, бироқ аёл ғойиб бўлди. Полиция тартиббузарни ушлашга муваффақ бўлмади.

1209