Бывший президент КР Алмазбек Атамбаев

Атамбаев хусусий самолётда Москвага учмоқчи

461
Собиқ Қирғизистон президенти 24 июль куни Россия авиабазасидан Москвага хусусий самолётда учмоқчи.

ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Собиқ Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 24 июль куни Россия авиабазасидан Москвага хусусий самолётда учмоқчи. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Атамбаев Қўй-Тош қишлоғидаги уйидан Россиянинг “Кант” авиабазаси томон йўлга чиқди.

Кортеж бывшего президента КР Алмазбека Атамбаева
Sputnik / Нурис Алымбаев
Кортеж бывшего президента КР Алмазбека Атамбаева

“Мен 24 санада учмоқчиман. У ерда бир неча кун бўламан ва албатта қайтаман”, - деди Атамбаев.

Бывший президент КР Алмазбек Атамбаев
Sputnik / Нурис Алымбаев
Бывший президент КР Алмазбек Атамбаев

Унинг сўзларига кўра, рейс маҳаллий вақт соат 12:30 да режалаштирилган.

Атамбаев Россия пойтахтида айнан ким билан учрашишини маълум қилмади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон парламенти 13 июнь куни махсус комиссияни ташкил этган ва у олиб борган иш натижасида Алмазбек Атамбаев олтита жиноятга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса қилинди. Жўқорғу Кенеши хулосани тасдиқлаб, бош прокуратурага юборди.

Хулосага асосан Атамбаевга нисбатан қуйидаги айловлар илгари сурилди: Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва станцияга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши, Тарихий музейни реконструкциясида коррупция иши, жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Қўй-Тош ва Чон Сари-Ой қишлоқларида ер участкаларини ноқонуний эгалланиши.

27 июнь куни мамлакат парламенти депутатлари Алмазбек Атамбаевни собиқ президент мақомини олиб ташлашга овоз беришди. Собиқ президент мақомини олиб ташлашга 103 депутат овоз берди, фақатгина 6 депутат бунга қарши бўлди.

Атамбаев уйида унинг тарафдорлари “халқ штабини” тузишган.

461
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (30)