Атамбаев Кремлда Путин билан учрашди видео

717
(Янгиланган 13:31 25.07.2019)
Учрашувда Путин Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев билан минтақа ва республикадаги вазиятни муҳокама қилган.

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Владимир Путин Кремлда Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, учрашувда Россия раҳбари Путин Атамбаев билан минтақа ва республикадаги вазиятни муҳокама қилган.

“Ҳа, мен Алмазбек Шаршенович (Атамбаев) билан учрашдим. Биз минтақа ва Қирғизистондаги вазият ҳақида суҳбатлашдик”, - деди Путин журналистларга.

Россия етакчиси амалдаги ва юқори лавозим вазифаларини тарк этган ҳамкасблари билан мулоқот қилишга ҳамиша тайёрлигини таъкидлаган.

Путин Қирғизистон учун ҳозирда сиёсий барқарорлик муҳим эканлиги, мамлакат аҳолиси амалдаги президент Сооронбай Жээнбеков атрофида бирлашиши ва унга давлатни ривожлантиришда кўмаклашишлари кераклигини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  дахлсизлик ҳуқуқи ва собиқ президент мақомидан маҳрум қилинган Атамбаев Москвага хусусий самолётда учиш учун йўлга отлангани хабар қилинган эди.

717
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (47)
Полет истребителя F-15

АҚШ Туркияни F-35 дастуридан чиқариб юборишга тайёрми? Сиёсатшуноснинг фикри

275
АҚШ сенаторлари Туркияни F-35 қирувчиси дастуридан бутунлай четлатилишини талаб қилишди. Sputnik радиоси эфирида сиёсатшунос Дмитрий Евстафьев ушбу вазиятда бир қанча муҳим жиҳатлар мавжудлигини таъкидлади.

Республикачи-сенаторлар Джеймс Лэнкфорд ва Том Тиллис ҳамда Демократик партиядан сенаторлар Джин Шахин ва Крис Ван Холлен АҚШ мудофаа вазири Марк Эсперга мактуб йўлладилар, унда Туркияни бешинчи авлод F-35 қирувчи самолёти дастуридан бутунлай чиқарилишини талаб қилишди. Бу ҳақда “Военное обозрение” нашри хабар бермоқда.

АҚШ қонун-чиқарувчилари Пентагонни Туркияни қирувчи самолётларни ишлаб чиқаришда иштироки давом этаётгани сабабларини тушунтиришга чақирди.

Мактубда айтилишича, турк ишлаб чиқарувчилари, бундай иштирокни қонуний равишда тақиқланганига қарамай, ҳали ҳам муҳим элементларни ишлаб чиқариб етказиб бермоқдалар.

Сенаторлар таъкидлашларича, Туркиядан F-35 учун бутловчи қисмларни етказиб беришни тўҳтатиш АҚШ учун “молиявий қийинчиликлар”ни келтириб чиқарса-да, аммо буни “қилиш керак”.

АҚШ, Анқара Россиядан С-400 ҳаво мудофаа тизимини сотиб олгандан кейин, Туркияни F-35 дастуридан четлатилишини эълон қилди. Вашингтон Анкарага бешинчи авлод қирувчи самолётларини етказиб беришдан бош тортди, бунга жавобан Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркияга самолётларга сарфлаган маблағларни қайтаришни ёки F-35ларни етказиб беришни талаб қилди.

Sputnik радиоси эфирида сиёсий фанлар номзоди, сиёсатшунос Дмитрий Евстафьев вазиятни шарҳлар экан, бунда бирданига бир нечта муҳим жиҳат мавжудлигини айтди.

“АҚШ Сенати ва айниқса демократлар (президент Дональд) Трампнинг Эрдўғон билан савдолашиш имкониятларини иложи борича камайтирмоқчи. Трамп ушбу савдони ўзининг ташқи сиёсатининг устунларидан бирига айлантирган. Аммо бу АҚШда кўпчиликни ғазаблантира бошлади - ҳамма аниқликни хоҳлайди. Эрдўғон эса жуда моҳирона савдолашади. Трамп ваъда қилганидек, “улкан битим” кўринмайди, аслида. Иккинчи масала ҳам бор: АҚШнинг Яқин Шарқдаги асосий иттифоқчилари билан муносабатларнинг ёмонлашишини ҳисобга олган ҳолда, Анқара сиёсатининг олдиндан башорат қилиниши бўйича тўлиқ аниқлик керак. Бугунги кунда бундай аниқлик йўқ. Шунинг учун америкаликлар ставкаларни кўтаришга ҳаракат қилмоқда. Бу қанчалар иш бериши - катта шубҳа остида”, - деди Дмитрий Евстафьев.

Унинг фикрича, америкаликлар Туркияни F-35 ишлаб чиқариш лойиҳасидан бутунлай чиқариб юборишга ҳали тайёр эмас.

“Умуман олганда, Туркиянинг дастурдаги роли унчалик катта бўлмаган ҳам. Аммо у бир неча сегментларда амалга оширилди, улар асосан ушбу дастурни амалга ошириш учун анчагина муҳим эди. АҚШ ва унинг энг яқин иттифоқчилари шу вақтгача (вазият бир йилдан бери давом этмоқда) ушбу лойиҳада қанчалар Туркиянинг маҳсулотларини импорт ўрнини тўлиқ босиши ва ишлаб чиқаришни алмаштириши жуда катта шубҳа остида. Ўйлайманки, биз ҳозирча Вашингтон ва Анқара ўртасида қандайдир савдолашишни кузатмоқдамиз, ва бу ҳозирча тўлиқ ажралишни англатмаяпти. Аммо эртами-кечми бунгача боради”, - деб ҳисоблайди Дмитрий Евстафьев.

275

Москвада Delivery Club курьерлари иш ташлаш эълон қилди

125
(Янгиланган 09:38 08.07.2020)
Delivery Club таом етказиб бериш хизмати курьерлари маош тўланмаётгани туфайли иш ташлашни эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Москвада Delivery Club таом етказиб бериш хизмати курьерлари маош тўланмаётгани туфайли иш ташлашни эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича бош тергов бошқармаси вакили Юлия Иванованинг сўзларига кўра, терговчилар суриштирув ишларини бошлаб юборишган.

“Турли маълумотлардан маълум бўладики, компания раҳбарияти 2020 йилнинг май ойидан ҳозирга қадар 30 нафардан кам бўлмаган ходимларга иш ҳақини тўламаган”, - деди Иванова.

Ушбу компания ходимлари 4 июль куни “Ютуб”га видео мурожаат жойлаштириб, иш ҳақи тўланмаётганидан шикоят қилишган.

125
Теглар:
мигрантлар, Москва

Қашқадарёда тун давомида рекорд даражада коронавирус аниқланди

14
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати тун давомида 168 тага кўпайди. Аксарияти Қашқадарёда аниқланди.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати тун давомида 168 тага кўпайди. Шундан 161 таси Қашқадарёда аниқланди.

“2020 йил 8 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 838 (+168) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланганларнинг 161 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 127 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 34 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Шу пайтга қадар 6 811 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 986 нафар бемор даволамоқда. Улардан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда. Жами 41 та ўлим ҳолати кузатилган.

14
Теглар:
Қашқадарё, коронавирус