Золотые слитки

Россия аҳолисига доллар ўрнига олтин таклиф қилинди

1992
(Янгиланган 17:33 31.07.2019)
Россия марказий банки аҳолига жамғармаларни долларда эмас олтинда сақлашни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Сўнгги бир неча йил давомида Россия доллардан фаол воз кечмоқда.Ана шундай қадамлардан яна бири – бу олтин олиб сотилганда 20 % ли қўшимча қиймат солиғи тўлаш ҳақидаги қонуннинг бекор қилиши бўлди, деб ёзади РИА Новости.  

“20% ли ҚҚСнинг бекор қилиниши - бундан буён аҳоли томонидан олтин ёмбиларидан ишончли жамғарма сифатида фойдаланишига олиб келади. Ундан ташқари фуқаролар олтин ёмбиларидан даромад олиш мақсадида ҳам олиб сотишлари мумкин”, - деб ҳисоблайди “Открытие” банки вице-президенти Алексей Зайцев.

Бугунги кунда Россия аҳолиси йилига 3-4 тонна олтин сотиб олган бўлса, энди йилига 50 тонна олтин ёмбилари сотиб олишга ўтади ва олтин доллар ва евро каби жамғарма сақлаш воситасига айланади, дейди мутахассис.

Умуман бугун бутун дунёда олтинга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Демак келажакда унинг нархи ҳам барқарор бўлади ёки ўсиб боради. Келажакда унинг нархи 1 унцияга 1430 доллардан 1800 долларгача ошиши мумкин, деб ҳисоблайди "Золотой монетный дом" вице-президенти Алексей Вязовский.

Мутахассис фикрига кўра, олтин сотиб олиш – демак узоқ муддатли сармоя киритиш дегани. Одатда фуқаролар камида 50 грамм олтинни камида 5 йиллик муддатга сотиб олишади.

1992
Во Франции 300-килограммового мужчину вытащили из дома

Францияда 300 кг вазнли эркак кран ёрдамида уйдан олиб чиқилди

44
Францияда қутқарувчилар квартирадан 300 килограмм вазнли эркакни олиб чиқиш учун қурилиш кранидан фойдаланишди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Франциянинг жанубидаги Перпиньян шаҳрида қутқарувчилар қурилиш крани ёрдамида квартирадан 300 килограмм вазнли эркакни олиб чиқишди, деб хабар берди France3 Occitanie телеканали.

Октябр ойи охирида, ортиқча вазнга эга бўлган фуқаро бир йилдан буён ўз хонадонидан чиқа олмаётгани, унинг адвокати ички ишлар вазири Жералд Дарманенга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ален исмли киши 2019 йил июлидан бери шаҳар мэриясидан ёрдам кутмоқда. Ўша вақтда эркак йиқилиб, тос суягини синдириб олган эди.

Сешанба куни қутқарув операциясига 50 га яқин одам - полиция ходимлари, ўт ўчирувчилар, шифокорлар ва шаҳар мэрияси вакиллари жалб қилинди. Алена уйи жойлашган тор кўчада жойлашгани туфайли операцияни мураккаблашди. Фасадни қисман олиб ташлаши эвазига квартиранинг деразаси кенгайтирилди. Уйда истиқомат қилувчилар вақтинча эвакуация қилинди.

Деразагача кўтарилган кран ёрдамида Ален махсус контейнерга жойлаштирилди. Ерда эса контейнер тез ёрдам машинасига жойлаштирилди. Эркак Монпельедаги касалхонага олиб келинди.

Тиббий кўрик ва керакли даволанишдан сўнг, Ален ортиқча вазнга эга одамлар учун Тулузадаги ихтисослаштирилган марказга жойлаштирилади.

44
Полицейский автомобиль в Германии

Германияда автомобиль пиёдаларни босиб кетди

26
(Янгиланган 18:45 01.12.2020)
Германиянинг Трир шаҳрида ҳайдовчи машинани пиёдалар устига ҳайдади. Маҳаллий ОАВлар икки киши қурбон бўлгани ва ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида ёзмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Германиянинг Трир шаҳрида  ҳайдовчи машинани пиёдалар устига ҳайдади.

Маҳаллий полиция хабарига кўра, бунинг натижасида бир неча киши жароҳат олган. Ҳозирда воқеа жойига полиция ва бошқа хизмат ходимлари етиб келган.

​Маҳаллий ОАВлар икки киши қурбон бўлгани ва ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида ёзмоқда. Ҳукумат ҳозирча бу маълумотларни тасдиқламаган.

26
Теглар:
Трир, ҳодиса, Германия