ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Ерга осмонўпар бино катталигида улкан астероид яқинлашмоқда. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар қилди.
Хабарда айтилишича, 10 август куни 2006 QQ23 астероиди соатига 17 минг километрда ҳаракатланиб, Ердан атиги 0,049 астрономик бирлик (7,3 миллион километр)да учиб ўтади.
Таъкидланишича, бу астероидни Ерга яқин объект сифатида қараш мумкин. Бундан ташқари астероид Ердан 0,05 астрономик бирликдан қисқа масофада ўтгани учун уни хавфли астероидлар қаторига қўшиш мумкин.
Ушбу астероиднинг диаметри тахминан 570 метрни ташкил этади. Бу эса АҚШдаги машҳур Эмпайр-стейт-билдинг ўсмонўпар биноси баландлиги (443 метр)дан ҳам каттадир.
NASA’ вакилларининг қайд этишича, ҳозирда бу фазовий жисм Ерга ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Чунки ҳар йили ўртача олтита бу катталикдаги астероид Ер олдидан учиб ўтади.
NASA ерга яқин объектларни кузатишда ва астероид хавфига қарши чоралар ишлаб чиқишда давом этади.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Қирғизистоннинг сайланган президенти Садир Жапаровнинг инаугурация маросимига собиқ президент Сооронбай Жээнбеков таклиф қилинди. Буни президент матбуот котиби Галина Байтерек тасдиқлади.
Унинг сўзларига кўра, собиқ президент Роза Отунбаева ва мамлакат раҳбари лавозимига бошқа номзодлар ҳам таклиф қилинган.
Мамлакатни уч йил давомида бошқарган Жээнбеков Қирғизистондаги 2020 йил октябр воқеаларидан сўнг истеъфога чиқди. Ўша пайтда президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров Жээнбековнинг собиқ президент мақоми тўғрисидаги фармонни имзолаганди. 10 январда мамлакатда ўтказилган президент сайловларида Садир Жапаров ғалаба қозонди.
Ўтган ҳафтада Қирғизистон сайланган президенти Садир Жапаров инаугурация муносабати билан махсус кортеж, зиёфат ва бошқа тадбирлар ўтказилмаслигини маълум қилганди. Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди.
Инаугурация маросими 28 январ куни Миллий филармония катта залида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев Россия “Спутник V” коронавирусга қарши вакцинаси яқинда йигирмадан зиёд мамлакатда рўйхатдан ўтказилишини кутмоқда.
"Спутник V” вакцинамиз ҳозирда 14та давлатда рўйхатдан ўтган, келгуси икки ҳафта ичида 25тадан ортиқ давлатда рўйхатдан ўтказилишини кутмоқдамиз", - деди Дмитриев Давосда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумининг онлайн режимида бўлиб ўтган сессиясида.
Жамғарма ҳар бир мамлакат билан алоҳида иш олиб борди, вакцина ишлаб чиқариш бўйича кўплаб халқаро шерикликлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. “Спутник V” вакцинаси Россия, Беларусь, Аргентина, БАА, Венгрия, Сербия, Боливия, Жазоир, Фаластин, Венесуэла, Парагвай ва Туркманистонда рўйхатга олинган.
Европа Иттифоқи ва ЖССТда вакциналарни рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.
“Спутник V” вакцинаси Гамалея эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази томонидан Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
Препарат инсоннинг аденовирус векторли платформасига асосланган бўлиб, хавфсизлик, самарадорлик ва узоқ муддатли салбий оқибатларнинг йўқлиги - унинг муҳим афзалликлари ҳисобланади.
Рўйхатдан ўтгандан сўнг, ўтказилган тадқиқотда якуний назорат нуқтасида маълумотларни таҳлил қилиш натижаларига кўра, унинг самарадорлиги 91,4 фоизни, оғир ҳолатларда эса 100 фоизни кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Тахтақорача" довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув машқлари бўлиб ўтди.
"ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи бўғинлари хизматларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.
Ўқув машқи 4 босқичда ўтказилди:
Маълумот учун ўтган дам олиш кунлари арафасида Тахтақорача довонида қалин қор (20-30 см) ёққан эди. Шу сабабли юқорида қайд этилган ўқув машғулотлари аслига яқин мураккаб шароитларда бўлиб ўтди.