Президент Украины Владимир Зеленский

Зеленский Путинга қўнғироқ қилди

743
(Янгиланган 16:50 07.08.2019)
Зеленский Россия президенти билан телефон орқали Донбассда тўрт нафар украин ҳарбийларининг ҳалок бўлишини муҳокама қилган.

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали Донбассда тўрт нафар украин ҳарбийларининг ҳалок бўлишини муҳокама қилганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, Зеленский Россия етакчисидан вазиятга таъсир кўрсатишни илтимос қилган.

“Мен сиздан улар одамларимизни ўлдиришни бас қилишлари учун нариги тарафга таъсир кўрсатишингизни ўтиниб сўрайман”. – деган у.

Зеленскийнинг фикрига кўра, бунга ўхшаш ҳодисалар тинчлик бошланишини тезлаштирмайди.

Хабарда, шунингдек, Зеленский Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркель билан музокаралар олиб боришни режалаштираётгани қайд этилган. Музокараларнинг мақсади – зудлик билан “норманд формати” доирасида учрашув ўтказишга келишиб олиш.

743