Лондон Кремлнинг Скрипаль ишига алоқадорлигига оид ҳеч қандай далил йўқлигини тан олди

© AP Photo / Matt DunhamБританские полицейские ведут расследование на месте отравления Сергея и Юлии Скрипалей, Солсбери, 13 марта 2018 года
Британские полицейские ведут расследование на месте отравления Сергея и Юлии Скрипалей, Солсбери, 13 марта 2018 года - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йилнинг тўртинчи март санасида Британиянинг Солсбери шаҳрида ГРУ собиқ офицери Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган эди.

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Британия полицияси Солсберида содир бўлган ҳодисага Россия ҳукуматининг  алоқаси борлиги ҳақида ҳеч қандай далилга эга эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости The Guardian нашрига таяниб хабар қилмоқда.

“Биз полиция ходимларимиз, шунинг учун далиллар билан ишлашимиз даркор. Бўлиб ўтган воқеа учун жавобгарлик кимнинг зиммасида экани, ким фармон бергани тўғрисида кўплаб тахминлар мавжуд эди. Бунинг барчаси Россия бўйича экспертлар баҳоси асосида тузилган эди. Менга далиллар лозим”, - деди Скотланд-Ярд раҳбари ўринбосари Нил Басу.

Город Солсбери в Великобритании, где были отравлены С. Скрипаль и его дочь - Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ: Скрипалларнинг заҳарланишини катта эҳтимол билан Британия уюштирган

Шу билан бирга, полиция тергов томонидан “Скрипалларни заҳарлашда гумонланаётган” Александр Петров и Руслан Бошировга нисбатан айбловни илгари суришга тайёр эканинини билдирди. Басунинг сўзларига кўра, Солсберидаги воқеани суриштириш ишлари давом этмоқда.

Скрипаллар иши

2018 йилнинг тўртинчи март санасида Британиянинг Солсбери шаҳрида ГРУ собиқ офицери Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланди. Бу катта халқаро можарони келтириб чиқарди. Лондон бу ишда Россиянинг қўли борлиги ҳақида баёнотлар билан чиқди, Москва бу айбловларни қатъий инкор қилиб келмоқда.

Россия бир неча бор ҳамкорликда ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказишни таклиф қилган, аммо Лондон бу ташаббусларни жавобсиз қолдирган ва Скрипалларни Москва томонга кўрсатмаган.

Россия ТИВ шунингдек, Британия бош вазири тереза Мэйнинг ёлғонларини фош этди. Мэй заҳар Россияда тайёрланганини айтган эди. Аммо Портон-Даун лабораториясида буни инкор этишди.

Сал кейин Лондон "Скрипалларни заҳарлашда гумонланаётган" икки шахснинг суратларини оммага эълон қилди ва улар ГРУ офицерлари — Александр Петров ва Руслан Бошировлар эканлигини таъкидлади. Бироқ улар Sputnik ва RT бош муҳаррири Маргарита Симоньянга берган интервьюсида Британияда сайёҳ сифатида бўлишганини ва махсус хизматга ҳеч қандай алоқалари йўқлигини маълум қилишди.

Янгиликлар лентаси
0