Папка с документами

Ҳибсга олинган Атамбаевнинг фото-сурати тармоқда пайдо бўлди

1806
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев суд қарорига кўра 26 августга қадар ҳибсга олинди.

ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Алмазбек Атамбаевнинг жиноий иш доирасида тасвирга олинган фото сурати тарқалди.

Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от @bespredelKG телеграм (@bezpredelkg)

Қирғизистоннинг собиқ раҳбари Алмазбек Атамбаев коррупцияда айбланмоқда, у 26-август санасига қадар СИЗОга юборилган.

Алмазбек Атамбаев куни кеча, 8 август куни махсус операция давомида қўлга олинган эди.

Юрист сўзларига кўра, ИИВ собиқ президентни у ҚР Жиноят кодексининг "Коррупция" ҳақидаги 319-моддасини бузганликда айбланаётгани ҳақида огоҳлантирган. Вазирликнинг ўзи бу борада сал кечроқ изоҳ беришларини маълум қилган.

Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати айни вақтда Бишкекда тунда собиқ-президент Атамбаевнинг 40 нафар тарафдорлари қўлга олингани ҳақида баёнот берган.

1806

Лукашенко Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш ҳақида топшириқ берди

132
(Янгиланган 14:52 06.08.2020)
Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш ҳақида топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск яқинида россияликлар қўлга олиниши ҳолати юзасидан мамлакатга Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Куни кеча Лукашенко Украина президенти Владимир Зеленский билан бу ҳолатни телефон орқали муҳокама қилди. Киев қўлга олинганларни Украина жануби-шарқидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганликда гумон қилмоқда.

Беларусда россияликларни қўлга олиниши

Беларусь ҳукумати 29 июлда 33 нафар россиялик қўлга олинганини маълум қилди. Минск уларни хусусий ҳарбий компаниянинг  “жангарилари” деб ҳисобламоқда. Россияликлар Беларусда сайлов олдидан оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришга тайёргарлик кўришда гумон қилинмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь томонининг россияликлар ҳибсга олиш ҳолатини нотўғри талқин қилиши ҳеч қандай танқидга бардош бермаслигини таъкидлаб, кераксиз салбий ҳис-туйғулар кескинлигини оширишни тўхтатишга чақирди.

Бундан аввал Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Минскда қўлга олинганлар “катта эҳтимол билан” хусусий хавфсизлик компаниясининг ходимлари эканлиги, Минскда транзит тартибида бўлиб, рейсга кеч қолганликларини айтганди.

Песковнинг сўзларига кўра, Кремлда улар қонунга зид иш қилишгани ҳақида ҳеч қандай маълум йўқ. Унинг таъкидлашича, Россия Беларуснинг ички ишларига ҳеч қачон аралашмаган ва аралашмаяпти.

132
Водопад. Иллюстративное фото

Хитойда кучли тўфон шаршарани тескари оқишга мажбур қилди - видео

239
(Янгиланган 14:10 06.08.2020)
"Хагупит" тўфони 190 метр баландликдаги Линфэн тоғ шаршарасини тескари йўналишда оқишга мажбур қилди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. "Хагупит" тўфони 190 метр баландликдаги Линфэн тоғ шаршарасини тескари йўналишда оқишга сабаб бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилди.

Видеода кучли шамол шаршара сувини учириб юбориши акс этган. Кучли “Хагупит” тўфони Хитойнинг Чжэцзян провинциясига ёпирилиб келди.

Шамол тезлиги соатига 136 километргача етди, айрим шарқий соҳилбўйи туманларида 4 метр баландликдаги тўлқинлар қайд этилди. 380 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

Поезд ҳаракати тўхтатилди, баъзи автомагистраль йўллари ёпилди, кўпгина уйлар электр энергиясиз қолди.

239
Мясо, перец, чеснок и помидор на разделочной доске. Иллюстративное фото

Гўшт бўлаги тахтакачда “тирилиб кетди” - интернет фойдаланувчилари шокда

51
(Янгиланган 18:31 06.08.2020)
Гўшт бўлаги кесиш тахтасида қимирлаши акс этган видео Twitter фойдаланувчиларини шок ҳолатига солди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Гўшт бўлаги тахтакачда қимирлаши акс этган видео Twitter фойдаланувчиларини шок ҳолатига солди.

Малазиялик Yo!Artist никли фойдаланувчи видеони тармоққа жойлаштирди. Аёл ёзишича, унинг онаси гўштни пиширмоқчи бўлган эди, аммо у томир уришни бошлади. Аёл қўрқиб кетди ва таом пишириш фикридан қайтди.

Видеони кўрган кўпчилик фойдаланувчилар чиндан ҳам даҳшатга тушганини тан олди.

Бошқалар эса “бу ерда қўрқинчли нарсанинг ўзи йўқ – янги хом гўштда нерв тўқималари маълум вақт давомида қимирлашни давом этади”, - деб изоҳ ёзишди.

Видео ролик 950 минг марта томоша қилиниб, 13 мингга яқин изоҳ тўплади.

51