Озеро Иссык-Куль

Туристлар қўрқиб қолган ва Қирғизистонга боришдан бош тортмоқда

1060
(Янгиланган 09:43 10.08.2019)
Кўплаб туристларни Қирғизистондаги сўнгги воқеалар жуда қўрқитиб юборган

ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Чет эллик сайёҳларнинг бир қисми мамлакатга келишдан бош тортишди, деб хабар қилмоқда, Sputnik Қирғизистон.

Sputnik таҳририятига агентлик хабарларини ўқиб борадиганлар мурожаат қилиб, ижтимоий-сиёсий вазиятнинг издан чиқиши туристик мавсумга ўз таъсирини кўрсатмайдими, дея савол беришди. Таҳририят бу саволни экспертларга йўналтирди.

"Туристлар сони қисқарди. Пансионат ва оромгоҳ эгалари ҳамда бошқарувчилари кўплаб чет элликлар брон қилинган жойлардан воз кечаётгани ҳақида айтишмоқда", - деган саволга жавобан Қирғизистон Туристик альянс директори Медер Тилекматов.

Одамлар ҳақиқатан ҳам ўзларининг ҳордиқ вақтини йўққа чиқармоқчи эмас, қолаверса, шахсий хавфсизлик масаласи ҳам улар учун муҳим. Туристларнинг ўзаро мулоқотлари скриншотлари ҳам буни тасдиқлайди. Мисол учун улардан бирида қайсидир турист ҳордиқ чиқариш уйида амалга оширган бронидан воз кечгани акс этган бўлса, бошқаларида ҳозир Иссиқ-Кўл хавфсизми, деган саволлар ёзилган.

Скриншот из переписки
Многие интересуются, безопасно ли сейчас на Иссык-Куле.

Қирғизистон Маданият вазирлиги туризм департаменти раҳбари Максат Дамир ўғли ҚР келишдан воз кечиш ҳолатлари ҳақиқатан борлигини, аммо улар у қадар кўп эмаслигини айтмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолатни Қирғизистон туристларни ёппасига йўқотади, дея талқин қилиш мумкин эмас.

Алмазбек Атамбаев 8 август куни иккинчи штурм давомида қўлга олинди. Собиқ президентни ўз қароргоҳидан Бишкекка айланма йўл билан олиб кетишган - тарафдорлари уни олиб қолиш учун қаттиқ кураш олиб борган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Атамбаевни қўлга олиш бўйича махсус операция оқибатида икки кун ичида 85 киши жабрланган, махсус хизмат ходимларидан бири ўқотар қуролдан яраланиш оқибатида ҳалок бўлган.

1060
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (48)
Самолет F-16 ВВС Турции

Туркия қирувчиси Арманистон Су-25 самолётини уриб туширди

156
(Янгиланган 20:29 29.09.2020)
Туркиянинг F-16 қирувчиси Арманистон ҲҲКга қарашли бўлган Су-25 самолётини уриб туширди – Арманистон мудофаа вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Туркиянинг F-16 қирувчиси Арманистон ҲҲКга қарашли бўлган Су-25 самолётини уриб туширди. Бу ҳақда Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушун Степанян Facebook саҳифасида пост ёзди. РИА Новости хабарига асосан.

Тоғли Қорабоғ: Озарбайжон ва Арманистон ўқ отишни тўхтата оладими?
Sputnik/RUPTLY/ TV/Государственные учреждения Азербайджана и Армении

“Жанговар вазифани бажараётганда, Туркия ҳаво кучларининг кўп функцияли F-16 қирувчиси Арманистон ҳаво ҳудуди устида Арманистон ҲҲК қарашли бўлган Су-25 ҳужум самолётини уриб туширди. Учувчи қаҳрамонларча ҳалок бўлди ”, - дейилган постда.

Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра,  F-16 қирувчиси Озарбайжоннинг “Гянжа” аэродромидан учиб чиққан ва Варденис, Мец Масраа, Сотка яқинида жойлашган Арманистон ҳарбий бўлинма ва аҳоли пунктларига зарба берган

Степанян таъкидлашича, Туркиянинг F-16 қирувчиси  60 км масофага республиканинг ичкарига учиб кирган.

Озарбайжон мудофаа вазирлигининг матбуот котиби бу хабарларни ёлғон ва провокацион деб атади, Озарбайжон ҲҲКда  F-16 қирувчилар йўқлигини маълум қилди.

156

Путин COVID-19 га қарши эмлангандан сўнг Жанубий Кореяга боришга ваъда берди

78
(Янгиланган 16:36 29.09.2020)
Аввалроқ Жанубий Корея президенти маъмурияти Путин кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин билан телефон орқали суҳбат чоғида Кореяга боришга тайёрлигини билдирганини хабар қилган эди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳақиқатдан ҳам Жанубий Корея етакчисига коронавирусга қарши эмлангандан сўнг Сеулга боришга ваъда берди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Аввалроқ Жанубий Корея президенти маъмурияти Путин кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин билан мамлакатлар ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлиши муносабати билан телефон орқали суҳбат чоғида Кореяга боришга тайёрлигини билдирганини хабар қилган эди.

“Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, Путин кеча унинг жанубий кореялик ҳамкасби тиклаган амалдаги таклифномага эга. Ва Путин у эмланиш ҳақида қарор қабул қилгач, пайти келиб бу илтифотли таклифдан албатта фойдаланиш ниятида эканини тасдиқлади”, - деди Песков РИА Новостига.

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда.

Шунингдек, Россияда “Вектор” маркази томонидан яратилган вакцина клиник синовдан ўтмоқда. Куни кеча Россия ССВ Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларига рухсатнома берди.

78
Теглар:
Жанубий Корея, Путин, Спутник V, коронавирус, вакцина
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Рабочие во время строительства

Ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолиятига доир ҳукумат қарори тайёрланди

8
Йил якунига қадар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва “abkm.mehnat.uz” тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказни ташкил этиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. “Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатда баён этилишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” мономаркази масъулияти чекланган жамияти Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Ишга марҳамат” мономарказлари давлат муассасалари шаклида ташкил этилади. Бунда: Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази бош муассаса сифатида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган “Ишга марҳамат” мономарказларига ўқув-методик жиҳатдан раҳбарлик қилади, улар томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, жумладан, касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига, хорижий тилларга ўқитиш, ички ва ташқи меҳнат бозорида бандликка кўмаклашиш, касбий малакани баҳолаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради.

Шунингдек, 2021 йил 1 январгача меҳнат органлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш мақсадида вазирлик марказий аппарати ҳузурида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва “abkm.mehnat.uz” тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказни ташкил этиш режалаштирилган.

“Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) жамоат ишларида, шунингдек бандликни таъминлаш бўйича субсидия ажратилишида шаффофликни таъминлаш, суистеъмолликларни олдини олиш мақсадида жамоат ишларида иштирок этаётган ва субсидия олаёнган фуқароларнинг биометрик авторизация ва GPS-треккинг тизимларини жорий этиш;  

б) меҳнат органларига мурожаат этаётган, айниқса, ишсиз ёшлар
ва хотин-қизлар, қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини меҳнат бозорига мослаштириш (реинтеграция қилиш), жумладан улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш асосида ижтимоий, психологик ва бошқа синаб кўриш усулларидан фойдаланган ҳолда ҳар бир шахснинг соғлигини, касбий қизиқишини, қобилиятини, шахсий хусусиятларини ўрганиб, касб-ҳунарга мойиллигини аниқлаш, иш берувчи билан суҳбатга тайёрлаш, меҳнат жамоасида ишлаш кўникмаларига ўргатиш, меҳнат фаоллигини оширишга рағбатлантириш мақсадида аутсорсинг шартларида психолог мутахассисларни жалб этиш;

психолог мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш”, - дейилган лойиҳада.

Қарор лойиҳасига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ишга марҳамат” мономарказлари тўғрисида низом илова қилинган.

8