Атамбаев уйининг штурм қилиниши ИИВ кимни қўлга олди ва қандай жиноий ишлар қўзғатилди

1325
(Янгиланган 16:21 10.08.2019)
Ҳуқуқ-тартибот органлари олтита жиноий иш қўзғатишган ва ўндан зиёд кишиларни сўроқ қилишган. Айримлари қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Қирғизистон ички ишлар вазирлиги собиқ президент Алмазбек Атамбаев уйи штурм қилинганидан сўнг амалга оширилган ишлар ҳақида хабар берди.

ҚР Жиноят кодекси 130 (Қотиллик), 39-130 (Ўлдиришга суъиқасд), 244 (Асир олиш), 264 (Оммавий тартибсизликлар), 266 (Безорилик) ва 355 (Ҳукумат вакилига нисбатан таҳдид ёки зўравонлик) моддалари бўйича жиноий ишлар қўзғатилган.

Атамбаевнинг тарафдорлари бўлган: Темирлан Султанбеков, Эрмек Окенов, Тилек Абдиева, Мээрбек Мискенбаев, Кундуз Жолдубаева, Равшан Жээнбеков, ЖК депутатлари Асель Кодуранова, Ирина Карамушкина, сиёсатчининг ўғли Сейитбек Атамбаевлар сўроққа тутилган. Собиқ давлат раҳбарининг маслаҳатчиси Фарид Ниязов, халқ штаби раҳбари Кыяз Смалиев, Алга Кылычев ва Амантур Жамгырчиевлар эса Бишкек ИИББ изоляторида сақланмоқда.

Қирғизистон пойтахти Первомайск туман суди қарорига кўра, Алмазбек Атамбаев 26 август санасига қадар ГНКБ СИЗОсида сақланиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни кечқурун Кой-Таш қишлоғида ГКНБ спецнази Атамбаевни қўлга олиш бўйича операцияни амалга оширишга уринди, аммо штурм собиқ президент тарафдорлари томонидан йўққа чиқарилган эди. 8 август куни ҳуқуқ тартибот органлари такрорий штурмни амалга оширдилар, оқибатда сиёсатчи таслим бўлди. Сал вақт ўтиб, Атамбаевнинг тарафдорлари куч ишлатиш йўли билан тарқатила бошланди. Сўнгги маълумотларга кўра, икки кунлик тўқнашувларда 136 киши жабрланган, спецназ ходими эса ўқ билан яраланиш оқибатида ҳалок бўлган.

1325
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (48)

Путин COVID-19 га қарши эмлангандан сўнг Жанубий Кореяга боришга ваъда берди

55
(Янгиланган 16:36 29.09.2020)
Аввалроқ Жанубий Корея президенти маъмурияти Путин кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин билан телефон орқали суҳбат чоғида Кореяга боришга тайёрлигини билдирганини хабар қилган эди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳақиқатдан ҳам Жанубий Корея етакчисига коронавирусга қарши эмлангандан сўнг Сеулга боришга ваъда берди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Аввалроқ Жанубий Корея президенти маъмурияти Путин кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин билан мамлакатлар ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлиши муносабати билан телефон орқали суҳбат чоғида Кореяга боришга тайёрлигини билдирганини хабар қилган эди.

“Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, Путин кеча унинг жанубий кореялик ҳамкасби тиклаган амалдаги таклифномага эга. Ва Путин у эмланиш ҳақида қарор қабул қилгач, пайти келиб бу илтифотли таклифдан албатта фойдаланиш ниятида эканини тасдиқлади”, - деди Песков РИА Новостига.

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда.

Шунингдек, Россияда “Вектор” маркази томонидан яратилган вакцина клиник синовдан ўтмоқда. Куни кеча Россия ССВ Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларига рухсатнома берди.

55
Теглар:
Жанубий Корея, Путин, Спутник V, коронавирус, вакцина
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Гризли

Улкан айиқ бирданига 20 бош бўри билан жанг қилди - видео

309
(Янгиланган 15:51 29.09.2020)
АҚШнинг Йеллоустон миллий боғида гризли - айиқ бирданига 20 бош бўри билан куч синашди ва улардан ўлжани олиб қўйди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Айиқ ва бўрилар галаси жанги акс этган видео АҚШнинг Йеллоустон миллий боғида тасвирга олинди. Бўрилар галаси тунги муваффақиятли овдан сўнг дам олаётган эди – улар бизонни енгишди. Улар олдига айиқ келди.

Россия National Geographic нашри ёзишича, Йеллостондаги гризли-айиқнинг оғирлиги 300 килога етиши мумкин, бўриларнинг вазни эса 50-60 килони ташкил қилади.

Йиртқичлар ўртасидаги жангда айиқ ғалаба қозонди, ҳеч қайси бўри нобуд бўлмади.

309

Саудиялик бодибилдер аёллар - фото

0
(Янгиланган 19:16 29.09.2020)
Бодибилдер аёллар Саудия Арабистони пойтахти - Ар-Риёд шаҳрида коронавирус пандемияси шароитида тренажер залда машқ қилмоқда.

Спорт машғулотлар давомида тасвирга олинган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Барча суратлар - Sputnik жамланмасида.

0
  • © REUTERS / Ahmed Yosri

    Тренажер залда аёл машқ қилмоқда, Саудия Арабистони.

  • © REUTERS / Ahmed Yosri

    Тренажер залда аёллар машқ қилмоқда, Саудия Арабистони.

  • © REUTERS / Ahmed Yosri

    Бодибилдер спортчи Файруз Аль-Омари тренажер залда.

  • © REUTERS / Ahmed Yosri

    Спортчи Ясмина Реҳаб тренажер залда машқ қилмоқда, Саудия Арабистони

  • © REUTERS / Ahmed Yosri

    Мураббий аёл Реҳам Салҳиеҳ тренажер залда машқ қилмоқда, Саудия Арабистони.

  • © REUTERS / Ahmed Yosri

    Аёллар тренажер залда машқ қилмоқда.

  • © REUTERS / Ahmed Yosri

    Аёллар тренажер залда машқ қилмоқда. Спортчи Файруз Аль-Омари.

  • © REUTERS / Ahmed Yosri

    Саудия арабистонлик аёл машқ қилмоқда.