ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Август охирида ерга ўз ўлчами билан Хеопс эҳромини ортда қолдирувчи астероид яқинлашади. Бу ҳақда РИА Новости NASA маълумотларига таяниб хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2019 OU1 астероид диаметри 160 метрга тенг, бу эса Хеопс эҳроми диаметридан 20 метрга каттароқ дегани.
Астероид 28 август куни Ерга максимал даражада яқинлашади, яъни осмон жисми Венера сайёрасидан 40 баробар яқинроқ келади.
Қайд этилишича, астероид сайёрамиз ёнидан бир миллион километрга яқин масофада тўқнашмасдан учиб ўтиб кетади.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Қирғизистон собиқ бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев қўлга олинди.
Абилгазиев Қирғизистон ҳукуматини 2018 йилдан 2020 йил июнь ойига қадар бошқарган. Ўтган йили 15 июнда радиочастоталар билан боғлиқ жанжалдан кейин истеъфо берган эди.
“26 январь куни у сўроққа чақирилган ва шу куннинг ўзида ҳибсга олинган”, - дейилади Sputnik Қирғизистон хабарида.
Собиқ амалдор ноқонуний йўллар билан бойлик орттирганликда гумон қилинмоқда. Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, Абилгазиев давлат хизматида бўлган вақтида ноқонуний равишда ўз активларини кўпайтирган. Улар унинг расмий даромадларидан бир неча бараварга зиёд.
Таъкидланишича, ўз активларини қонунийлаштириш учун собиқ бош вазир Бишкекда, Чуй ва Иссиқ-Кўл вилоятларида қиммат кўчмас мулкларини харид қилган. Бундан ташқари, кўп қаватли элита уйлар қурилишига сармоя киритган. Жиноий жавобгарликдан бўйин товлаш учун бу активлар сохта кишилар номига расмийлаштирилган.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Россия ва АҚШ Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани (ДСНВ) Москванинг шартларида узайтиришга қарор қилдилар, деди ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков.
"Бизнинг шартларимиз бўйича: беш йилга ҳеч қандай дастлабки шартларсиз, ҳеч қандай қўшимчаларсиз”, - деди ТИВ вакили.
Сешанба куни Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жозеф Байден ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Натижада СНВ шартномасини узайтириш бўйича келишувга эришиш тўғрисида ноталар алмашинувини олқишлашди.
Оқ уйнинг маълумотларига кўра, Байден ва Путин ўз ходимларига 5 февралга қадар шартномани узайтиришга улгуриш учун кўрсатма беришди.
Россия ва АҚШ ўртасидаги СНВ-3 шартномаси 2011 йилнинг 5 февралида кучга кирган. Ҳужжатда назарда тутилишича, ҳар бир томоннинг ядровий арсеналлари шундай камайтирилиши керакки, етти йил ичида ва ундан кейин ҳам қуролларнинг умумий сони 700 минтақалараро баллистик ракеталар, сув ости кемалари ва оғир бомбардимончи самолётларда жойлашган баллистик ракеталар, шунингдек, 1550 боеголовкалар ва 800 та жойлаштирилган ва жойлаштирилмайдиган ракеталардан ошмаслиги керак.
Бугунги кунда СНВ-3 - Россия ва АҚШ ўртасида қуролларни чеклаш тўғрисидаги амалдаги ягона битим ҳисобланади. Ҳужжат муддати 2021 йилнинг 5 февралида тугайди. Агар шартнома узайтирилмаса, дунёда йирик ядровий державалар арсеналларини чекловчи бошқа биронта ҳужжат қолмайди.