Паспорта гражданина Российской Федерации и гражданина Украины

Россияликларга Украина фуқаролигини бериш тартиби соддалаштирилади

162
Владимир Зеленский россияликларга Украина фуқаролигини бериш тартибини соддалаштириш тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳақида топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Владимир Зеленский россияликларга Украина фуқаролигини бериш тартибини соддалаштириш тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳақида ҳукуматга топшириқ берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Ҳужжатда сиёсий таъқибга учраган шахслар ҳақида айтилган.

Қарорга асосан соддалаштирилган тартиб Украинанинг мудофааси ва миллий хавфсизлигини таъминлашда иштирок этган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлган фуқароларга тааллуқли бўлади.  

Эслатиб ўтамиз, 24 апрелда Россия президенти Владимир Путин Донбасс аҳолиси томонидан Россия паспортларини соддалаштирилган тартибда олиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Украина ўз ҳудудига 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган Россия фуқароларининг киришини таъқиқлаб қўйган эди. Бунга жавобан Россия ҳеч қандай чеклов киритмаслигини, аксинча Украина фуқаролари учун Россия фуқаролигини олиш жараёнини осонлаштиришини эълон қилган эди.

Айни дамда Россияда бир миллиондан ортиқ Украина фуқаролари истиқомат қилмоқда. Уларнинг аксарияти Украинанинг шарқий ҳудудларидан келган фуқаролардир.

Улар Россия ҳудудида, патент ёки яшашга рухсатнома асосида истиқомат қилади, 77 минг киши “вақтинча қочқин” мақомига эга.

 

162
Города мира. Шанхай

"Ўз айбини ҳис қилармикан?" Хитой Помпеони "телбаларча ёлғон"да айблади

13
Хитой ТИВ вакили Чжао Лицзянь АҚШ давлат котиби Майк Помпеони "сиёсий вирус"ни, ёлғонни тарқатишда ва далилларни бузиб кўрсатишда айблади

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. ХҲР ТИВ вакили Чжао Лицзянь АҚШ давлат котиби Майк Помпеони "сиёсий вирус"ни, ёлғонни тарқатишда ва далилларни бузиб кўрсатишда айблади, деб хабар беради РИА Новости.

Аввалроқ, америкалик дипломат ўзининг Чехия Республикасига ташрифи чоғида, Хитой ҳамма жойда бизнесни назорат қилишга интилаётгани ва демократияга Россиядан кўра янада кўпроқ таҳдид солаётганини айтди.

"Совуқ уруш ғоялари ва ўзининг шахсий манфаатларини ҳисобга олиб, Помпео Хитой Коммунистик партиясини, шунингдек, ХҲРнинг ички ва ташқи сиёсатини қайта-қайта асоссиз равишда танқид қилмоқда. Хитой бу борада бир неча бор ўзининг қатъий позициясини билдирган", - деди Чжао Лицзянь.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Помпео қаерга бормасин, ўзи билан "сиёсий вирус" ва "дезинформация"ни олиб юриб, тарқатади. Помпео ва унга ўхшаганлар "халқаро ҳамжамиятни аксил-хитой ва аксил-коммунизм аравасига боғлаб қўйишга" уринмоқдалар, аммо бундай уринишлар муваффақият қозонмайди, деди Лицзянь.

""Фурсатдан фойдаланиб, ОАВдан шу нарсани сўрамоқчи эдим, жаноб Помпеодан қизиқиб кўрингизлар, у кун ора ёлғонни такрорлаб, далилларни рад этиб ёки бузиб кўрсатганида айбдорлик ҳиссини туймасмикин?", - деди дипломат.

13
Пограничный пункт, архивное фото

Тожикистон қўшнилар туфайли Россияга авто-транспорт қатновини амалга ошира олмаяпти

383
(Янгиланган 10:24 13.08.2020)
Россиянинг Тожикистондаги элчихонаси нима учун давлатлар ўртасида ер усти қатнови ҳануз ёпиқлигини айтди

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Россия ва Тожикистон ўртасида авто-транспорт қатновини тиклаш муаммоси жуда долзарб, деди кеча ўтказилган матбуот-анжуманида Россиянинг Тожикистондаги элчихонаси консуллик бўлими бошлиғи Валерий Катункин. Sputnik Тожикистон хабари асосида.

"Россия ва Тожикистон ўртасида ягона қуруқлик чегараси йўқ. Чегаралар икки суверен давлат - Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали ўтади. Ва бу муаммо (ер усти қатнови - таҳр.) ҳалигача ҳал қилинмади", - деди Катункин.

Унинг таъкидлашича, консуллик бўлими ва элчихона автоколонналарни "яшил йўлак"дан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари орқали ўтиши учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Шу билан бирга, Катункин Қозоғистонда карантин режими 16 августгача амал қилаётганини эслатди.

"Қозоғистонлик ҳамкорларнинг маълум қилишича, улар ушбу колоннани ўтказиб юборишга деярли тайёр. Аммо тиббий кўрсаткичлар нуқтаи назаридан ва жиноий вазият билан боғлиқ тўғридан-тўғри хавфсизликни таъминлай олмайдилар. Чунки (йўллар-таҳр.) узунлиги 1700 километрни ташкил этади ва у аҳоли кам яшайдиган ва чўл ҳудудлари орқали ўтади", - деди у.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Россия ва Тожикистон ўртасидаги ер усти қатновининг тикланиши ҳақидаги миш-мишлар тез-тез пайдо бўлмоқда. Шу билан бирга, элчихона ҳозирча бундай ҳаракатнинг иложи йўқлигини таъкидламоқда.

383