Директор Федеральной службы безопасности (ФСБ) Александр Бортников

ФХХ раҳбари: террорчилар Россияда чет эл талабаларини ўз сафларига ёллашга уринишмоқда

336
(Янгиланган 16:01 13.08.2019)
Россия Федерал хафвсизлик хизмати (ФСБ) раҳбари Александр Бортников террорчилар Россияда чет эл талабаларини ўз сафларига ёллашга уринишаётганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Россия Федерал хафвсизлик хизмати (ФСБ) раҳбари Александр Бортников халқаро террорчилар Россия олийгоҳларида таълим олаётган хорижий талабаларни ўз сафларига ёллашга уринишаётганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Халқаро террорчилик ташкилотлари вакиллари Россияда бўлган мигрантлар ҳамда Россия олийгоҳларида таҳсил олаётган хорижий талабаларни террорчилик фаолиятига жалб қилиш ва ёллашга уринишда давом этмоқдалар”, - деди Бортников Миллий террорчиликка қарши қўмита мажлисида.

Бортников мигрантлар ўртасида радикал кайфиятлар тарқалишини олдини олиш мақсадида қўшимча чоралар кўриш, ушбу муаммони ҳал қилишда федерал ижро этувчи ҳокимият раҳбарларининг эътиборини ошириш ва уни ҳал қилишни шахсий назоратга олиш кераклигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Альфа” антитеррор махсус кучлар собиқ қўмондони Юрий Погиба террорчилар жуда ёшариб кетганини маълум қилганди. Унинг айтишига қараганда, террорчилар ёлловчилари учун айнан ўсмир ёшда бўлган ёшлар билан ишлашдан манфаатдор. Чунки ушбу ёшда болалар оғриқдан ва ўлимдан қўрқмайди, қаҳрамон бўлишни истайди.

336
Штаб-квартира ВОЗ в Женеве.

АҚШ БССТ билан муносабатларни узмоқда, Россия ва ЕИ бунга қарши чиқди

188
Америка ҳукуматининг ишонч билан айтишича, БССТ 2019 йилнинг охирида 2соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат юзага келганлигидан" хабардор бўлган, аммо Тайвандан олинган маълумотни ўз вақтида оммага эълон қилмаган.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ўз мамлакати Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан муносабатларни узаётгани ҳақида эълон қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Трамп ўз қарорини БССТ Вашингтон томонидан талаб қилинган ислоҳотларни ўтказишдан воз кечгани билан изоҳлаган. Энди Қўшма Штатлар ташкилот учун мўлжалланган маблағларни бутун дунё бўйича соғлиқни сақлаш соҳасида зарур бўлган шошилинч эҳтиёжларга йўллайди.

Илгарироқ Трамп БССТ директори Тедрос Адханом Гебрейесусга мактуб йўллаган ва унда агар ташкилот бир ой давомида ислоҳотларни ўтказмаса, молиялаштиришни тўхтатиши ва аъзоликни қайта кўриб чиқишини айтиб, таҳдид қилган эди.

Унинг сўзларига кўра, Америка президенти маъмурияти БССТнинг коронавирус пандемиясига нисбатан номувофиқ муносабатини аниқлаган.

Хатда ёзилишича, ташкилот гўёки ўтган йилнинг декабрь ойи бошида Уханда инфекция тарқалишига оид хабарларни инкор этган ва мустақил ўрганишларни ўтказмаган. Америка ҳукуматининг ишонч билан айтишича, БССТ 2019 йилнинг охирида "соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат юзага келганидан" хабардор бўлган, аммо Тайвандан олинган маълумотни ўз вақтида оммага эълон қилмаган.

Трамп сўзларига кўра, ташкилот Хитойга халқаро экспертлар юборилишида қаттиқ турмаган ва Пекиннинг мамлакат ичида ҳаракатни таъқиқлаш қарорини маъқуллаган, аммо шу билан бир вақтнинг ўзида АҚШ чегарасини ёпиш ёки ХХРдан келаётганлар учун таъқиқ қўйиш сингари чораларга қарши бўлган.

БССТ бош директори Америка ҳукумати томонидан илгари сурилган ультиматумга изоҳ беришдан бош тортган.

Россияда АҚШ позицияси кескин танқидга олинди. РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Москва халқаро ташкилот номи бу тарзда булғанаётганидан ташвишдалигини баён этди. Лавров "ҳар қандай ташкилот ўз фаолиятини яхшилаши керак, аммо бу иш конструктив мулоқот орқали амалга оширилиши лозим", деган фикрда. Идора вакили Мария Захарова ҳам Вашингтоннинг, айниқса, ҳозирги коронавирусга қарши курашиш шарт-шароитида БССТни сиёсий ҳисоб-китоблар майдонига айлантиришга қаратилган уринишларини ноўрин, дея баҳолади.

Қўшма Штатларнинг ушбу позициясини Европа иттифоқи ҳам қўллаб-қувватламади. ЕИга аъзо мамлакатлар барчани юзага келган мураккаб вазиятда БССТ атрофида жипслашишга чақирмоқда.

Хитой ТИВ Трамп мактубига изоҳ берар экан, Америка ҳукумати шу йўл билан COVID-19 профилактикасига қарши олиб борган самарасиз чоралари учун айбни ўз бўйнидан сокит қилишга уринаётганини таъкидлади.

188
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Хитой коронавирус Ухан бозоридан тарқалган, деган версияни рад этмоқда

402
Таъкидланишича, тадқиқот давомида Хитойдаги савдо нуқтасида сотилган ҳайвонлар намуналари ўрганилган. Улардан COVID-19га олинган тест натижалари ўз тасдиғини топмаган. Бу эса харидорларга инфекция ҳайвонлардан ўтмаганини билдиради

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ухань шаҳрида жойлашган Хуанань денгиз маҳсулотлари бозори 2019-nCoV коронавирусининг биринчи манбаи бўлмаган. Бу ҳақда Касалликлар профилактикаси ва назорати миллий марказидаги хитой олимлари баёнот қилдилар, деб ёзади "Daily Mail" нашри.

Таъкидланишича, тадқиқот давомида Хитойдаги савдо нуқтасида сотилган ҳайвонлар намуналари ўрганилган. Улардан COVID-19га олинган тест натижалари ўз тасдиғини топмаган. Бу эса харидорларга инфекция ҳайвонлардан ўтмаганини билдиради.

"Маълум бўляптики, бозор инфекцияланиш қурбонларидан бири бўлган", — деб айтган марказ раҳбари Гао Фу.

Шу билан бирга вирус "ўртадаги ҳайвон орқали" одамларга юқишидан олдин кўршапалакларда вужудга келгани тасдиқланди. Инфекцияланишнинг аниқ жойи маълум эмас.

Хитой ҳукумати 2019 йилнинг 31 декабрида БССТни мамлакатнинг марказий қисми (Хубэй провинцияси)да номаълум пневмония авж олгани ҳақида хабардор этган эди. Мутахассислар касалликнинг қўзғотувчиси янги турдаги коронавирус бўлганини аниқладилар, сал кейин касаллик COVID-19, дея расмий ном олди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни дунёда янги коронавирус пандемиясини эълон қилди.

402
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

192
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

192