НАТО қирувчи самолёти нега Шойгу самолётига яқинлашганини тушунтирди

763
(Янгиланган 11:04 14.08.2019)
НАТОнинг F-18 қирувчи самолёти сешанба куни Россия мудофаа вазири учган самолётга яқинлашишга уринди.

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. НАТО вакили альянс қирувчиси нега Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу учган самолётга яқинлашганини тушунтирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Россия самолёти НАТО ҳудудига яқин жойда учган, шунинг учун самолётни идентификация қилиш учун патруль юборилган.

“Самолёт идентификация қилиниши биланоқ, НАТО самолётлари базага қайтишди”, - деди НАТО вакили.

13 август куни  Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Болтиқ денгизи устидаги нейтрал ҳудуд устидан учиб ўтаётган вақтида НАТОнинг F-18 қирувчи самолёти унга яқинлашишга уринди. Вазир Калининграддан Москвага қайтаётган бўлган ва унинг самолётини иккита Су-27 кузатиб борган.

Россия учувчилари қирувчини самолёт яқинига йўлатмасдан сиқиб чиқаришган.

763

Беларусь президенти сайловлари бўлиб ўтган деб тан олинди

357
Беларусь президенти сайловлари натижалари тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёди овоз бериши керак.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Соат 12:00 да (маҳаллий вақт билан) Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтган деб тан олинди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь нашри Марказий сайлов комиссияси раиси Лидия Ермошина сўзларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Ермошинанинг сўзларига кўра, соат 12:00 да сайловда овоз берганлар 54 фоизни ташкил этди ва бу сайловни бўлиб ўтган деб тан олишга имкон беради.

Беларусь президенти сайловлари натижалари тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёди овоз бериши керак. Сайланиш учун овозларнинг ярмидан кўпини олиш талаб этилади.

Беларусда беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко (амалдаги президент), Сергей Черечень (Беларусь социал-демократлар партияси раиси), Анна Канопацкая (собиқ депутат, тадбиркор, ҳуқуқшунос), Андрей Дмитриев  (жамоат арбоби, “Говори правду” бирлашмаси ҳамраиси), Светлана Тихановская (рўйхатдан ўтиш рад этилган гомеллик блогернинг рафиқаси).

357

Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

247
Мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари 9 август куни бўлиб ўтмоқда. Президент лавозими учун 5 номзод кураш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Бугун, 9 август куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Беларусь нашри.

Бу мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари саналади.

Сайлов участкалари соат 08:00 да очилади ва соат 20:00 гача ишлайди. Сўнгра овозларни ҳисоблаш бошланади. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси сайловнинг дастлабки натижаларини душанба куни эрталаб эълон қилишни ваъда бермоқда.

Рўйхатдан ўтган беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко (амалдаги президент), Сергей Черечень (Беларусь социал-демократлар партияси раиси), Анна Канопацкая (собиқ депутат, тадбиркор, ҳуқуқшунос), Андрей Дмитриев  (жамоат арбоби, “Говори правду” бирлашмаси ҳамраиси), Светлана Тихановская (рўйхатдан ўтиш рад этилган гомеллик блогернинг рафиқаси).

Sputnik
Досрочное голосование на выборах президента Белоруссии

4 август куни бошланган муддатидан олдин овоз беришда 40 фоиздан зиёд сайловчилар ўз овозларини бериб бўлишган.

247

Сўх аҳолиси учун Фарғонанинг беш туманида ер ажратилади

250
Сўхликлар учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг 5 та туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.

Ер вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида ажратилади.

Сўх тумани ҳокимига Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йил 1 январга қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқи берилади.

Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига, шунингдек, саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилиш белгиланган.

Фарғонадан Сўхга кичик авиация транспортида қатнов йўлга қўйилади

Шунингдек, президент туманнинг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолисининг бир қисмини Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилиш вазифасини топширди.

250