Следственный изолятор

Атамбаев ҳибсхонада қандай шароитда сақланаётгани маълум бўлди

2258
(Янгиланган 18:18 14.08.2019)
Алмазбек Атамбаев вақтинча сақлаш ҳибсхонасида икки ўринли камерада сақланмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Қийноқларни олдини олиш бўйича марказ раҳбари Нурдин Сулаймонов Алмазбек Атамбаевнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шароитларини ўрганди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Алмазбек Атамбаев икки ўринли камерада сақланмоқда. Сиёсатчи изолятор ходимлари ҳаракатларига ҳеч қандай эътироз билдирмади. Тиббий кўрик (бир кунда уч марта қон босими ўлчанмоқда) ва керакли дорилар мавжуд. Адвокатлик ёрдам кўрсатилмоқда.

Атамбаев иккита масала ҳал қилиниши учун ёрдам сўради: кечаси чироқни ўчириш ва эшикни ёпишга рухсат олиш.

Бундан ташқари, Атамбаевга нисбатан яна икки айблов илгари сурилди. Булар Бишкек ТЭМ ва “Медиафорум” биносини модернизацияси билан боғлиқ ишлар.

Қийноқларни олдини олиш маркази Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбариятига сиёсатчининг илтимосларини кўриб чиқишни тавсия қилди.

2258
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (45)
Государственный департамент США

АҚШ "ИД"нинг бош ташвиқотчиси ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

44
Аниқлик киритилишича, Абу Бакр ал-Ғариб сифатида машҳур бўлган Рамадон Иорданияда туғилган. У ҳақдаги маълумот учун 3 миллион АҚШ доллари ваъда қилинган

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. АҚШ "Ислом давлати" террористик уюшмасининг катта раҳбари ва бош ташвиқотчиси Муҳаммад Хадир Мусо Рамадоннинг қўлга олинишида асқотадиган маълумот учун уч миллион долларгача мукофот пули тўлашга тайёр.

Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти хабар бермоқда.

"У "ИД" уюшмасининг ОАВ соҳасидаги узоқ вақтдан буён ишлаётган ва юқори амалдорларидан бири бўлиб, оммавий ахборот воситаларида кундалик операцияларни, жумладан глобал тармоқдаги "ИД" тарафдорларининг контентини ҳам қўшиб бошқариб боради … Рамадон "ИД"нинг бутун дунё бўйича ташвиқот руҳидаги алоҳида шахсларни радикаллаштириш, ёллаш ва иғво қилиш  бўйича операцияларида муҳим рол ўйнаган. У айби бўлмаган фуқароларни қийноққа солиш ва оммавий қатл этиш саҳналари акс этган ташвиқот руҳидаги кўпсонли видеороликлар, мақолалар ва онлайн-платформаларни режалаштириш, мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқариш бўйича раҳбарлик фаолиятини амалга оширган", - деб хабар қилади давлат департаменти.

Аниқлик киритилишича, Абу Бакр ал-Ғариб сифатида машҳур бўлган Рамадон Иорданияда туғилган.

44
Медицинские работники в красной зоне госпиталя

Италияда Европада биринчи бўлиб COVID-19га чалинган эркакка ўпка кўчириб ўтказилди

102
Операция ўн соатча давом этган. Уни иккита операция бригадаси ўтказган, яна битта бригада исталган вақтда ишга киришиш учун тайёр ҳолатда турган.

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Миланнинг энг машҳур "Поликлинико" касалхонаси шифокорлари Европада биринчи бўлиб ёш эркакка иккала ўпкани кўчириб ўтказиш бўйича жарроҳлик амалиётини амалга оширдилар. Эркак сал олдин COVID-19га чалинганлиги учун касалхонага ётқизилган бўлган, деб хабар берди РИА Новости.

Пайшанба куни Focus маҳаллий нашри тарқатган хабарга кўра, операция ўн кун аввал муваффақиятли амалга оширилган ва ҳозирда бемор аҳволи тиббиёт ходимларида ҳавотир уйғотмаяпти. Хабарда айтилишича, 18 яшар, спортчиларга хос тана тузилишига эга италиялик ҳеч қандай сурункали касалликларга чалинмаган, аммо COVID-19га чалингач, икки ой вақтни "Сан-Раффаэль" госпиталининг жонлантириш бўлимида ўтказган.

У шу вақт давомида ИВЛ аппаратига уланган бўлган, сабаби коронавирус унинг ўпкасини деярли йўқ қилган. Шифокорлар юзага келган вазиятда ёш беморни фақатгина ўпка трансплантацияси қутқариши мумкин, деган хулосага келадилар.

"Ўпкани кўчириб ўтказиш - бу ҳар доим мураккаб жарроҳлик амалиёти саналади, лекин уни COVID-19ни бошдан кечирган ва оғир аҳволда бўлган беморда ўтказиш биз учун жиддий чақириқ бўлди", - деб ҳикоя қилган журналистларга "Поликлинико"нинг тезкор торакал жарроҳлик хизмати директори Марио Нозотти.

Шифокорлар жарроҳлик олдидан беморга COVID-19га қарши даволаш курсини ўтказганлар. Фақатгина вирус чекинганига амин бўлгач, улар мос келадиган донорни излашга киришган ва бу икки ҳафта вақтни олган.

Нозоттининг сўзларига кўра, операция ўн соатча давом этган. Уни иккита операция бригадаси ўтказган, яна битта бригада исталган вақтда ишга киришиш учун тайёр ҳолатда турган.

"Беморда коронавирусга ўтказилган тест манфий жавоб бергани билан, биз медперсонални эҳтимолий инфекциялашдан ҳимоялаш учун барча чораларни кўрдик. Албатта, махсус ҳимоя ниқоблари, вентиляцияли ҳимоя шлемлари ва иккиталик қўлқопларда ишлаш жарроҳлар учун қўшимча қийинчиликлар туғдирди. Аммо шунга қарамай, операция муваффақиятли ўтди ва ундан сўнг бемор интенсив даволаш бўлимига ўтказилди ва ҳозиргача ўша ерда бўлиб турибди", - деб хабар қилди Нозотти.

Бемор ҳушида, унда мустақил нафас олиш функцияларини тиклаш мақсадида физиотерапия ўтказилмоқда.

102