Гренландияда буни қилмасликка ваъда бераман – Трамп

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишПрезидент США Дональд Трамп
Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дональд Трамп ҳазил тариқасида Гренландияда Trump Tower осмонўпар биносини қурмасликка ваъда берди.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ҳазил тариқасида Гренландияда Trump Tower осмонўпар биносини қурмасликка ваъда берди. Трамп Twitterда бу мавзуга оид фотоколлаж жойлаштирди.

“Мен буни Гренландияда қилмасликка ваъда бераман”, - деб ёзган Трамп.

Фото коллажда Гренландияда “Trump” ёзуви ёзилган осмонўпар бино акс этган.

Бундан аввал АҚШ президенти Дональд Трамп дунёда энг йирик бўлган орол - Гренландияни сотиб олиш истаги борлигини айтганди.

Вашингтон Гренландияни сотиб олиш биринчи уриниш эмас, иккинчи жаҳон урушидан кейин АҚШ президент Гарри Трумэн Данияга орол учун 100 миллион доллар таклиф қилган эди. Бироқ бу Дания ҳукумати томонидан рад этилди.

Гренландия Ташқи ишлар вазирлиги Трампнинг ғояси бўйича изоҳ берди.

“Гренландия минерал, тоза сув, муз, балиқ, денгиз маҳсулотлари, қайта тикланадиган энергия каби қимматли манбаларга бой, туризм ривожлантириш учун истиқболли йўналиш ҳисобланади. Биз сотувга эмас, бизнес учун очиқмиз”, - дейилган Гренландия ТИВ хабарида.

Янгиликлар лентаси
0