ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Янги Зеландия парламент раиси Тревор Маллард қўлида чақалоқ билан йиғилишни ўтказди.
Бу ҳолат ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини жуда қувонтирди.
The Guardian ёзишича парламент йиғилиши 21 августда ўтказилди. Унда 65 ёшли спикер Маллард йиғилишда олти ҳафталик болага қаради.
Малларднинг сўзларига кўра, чақалоқнинг отаси - депутат хотиржам равишда ўз вазифасини бажариши учун буни амалга оширди.
Мажлислар залида турли қонунчилик ташаббуслари муҳокама қилинган вақтда парламент раиси болани сутли аралашма билан озиқлантирди ва у билан ўйнади.
“Одатда, спикер курсида фақат парламент раиси ўтиради, лекин бугун мен билан VIP-меҳмон ўтирди. Оилани янги аъзоси билан табриклайман”, - деб ёзди Маллард Twitter’ саҳифасида.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг рўйхатга олинган ҳужжатларининг экспертизасини бошлади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси хабар қилди.
Қарор катталарда ўтказилган лаборатория ва клиник тадқиқотлар натижаларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.
“EMA “Спутник V” вакцинасининг ЕИ томонидан ўрнатилган самарадорлик, хавфсизлик ва сифат бўйича стандартларга мос келишини баҳолайди”, - дейилган хабарда.
“Спутник V” дунёда фойдаланишга рухсат берилган коронавирусга қарши дунё вакциналарининг етакчи учлигига киради. Вакцинани рўйхатдан ўтказган 42 та мамлакатнинг жами аҳолиси 1,1 миллиарддан зиёдни ташкил этади. ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан уни рўйхатдан ўтказди. Венгрия ва Словакия ҳукумати шундай қарор қабул қилди. Февраль охирида Чехия президенти Милош Земан ҳам мамлакатга “Спутник V”ни етказиб беришни сўраганди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. НАТО Арктикада Россия учун ёқимсиз сюрприз тайёрламоқда, деб тахмин қилмоқда хитойлик таҳлилчилар. Бу ҳақда Sohu нашри хабари қилди.
Экспертларга кўра, катта стратегик аҳамиятга эга бўлган архипелаг - Шпинцбергендан Россия сиқиб чиқарилиши мумкин. Маълумки, минтақа устидан суверенитет Норвегияга тегишли, аммо Россия Федерацияси унда иқтисодий фаолият олиб бориши мумкин.
Халқаро келишувга кўра, Шпицберген ва қирғоқ бўйи сувлари демилитаризация қилинган ҳудуд ҳисобланади. Архипелаг шимолий кенгликларда жойлашган кўплаб транспорт йўналишларини назорат қилади.
Хитойлик таҳлилчилари таъкидлашича, Шпицберген нафақат катта нефт ва газ захиралари, балки балиқ ресурсларидан фойдаланиш имкониятини очади.
Sohu нашрига кўра, Россия архипелагда фаолият олиб бориш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин. Бунга НАТО доирасида Норвегия ва АҚШ ўртасидаги яқин ҳамкорлик ёрдам беради.
Аввалроқ Американинг стратегик бомбардимончилари Орланд авиабазасида (Норвегия) жойлаштирилди, деб таъкидлади экспертлар. Бу Осло Вашингтон билан биргаликда Москва билан геосиёсий қарама-қаршиликка қарор қилганидан далолат беради. Вужудга келган вазият туфайли Россия янги чақирувларга, шу жумладан Шпицберген учун курашга тайёр туриши керак. НАТО ва АҚШ бошчилигидаги Норвегиянинг бошқа шериклари Россия Федерациясини архипелагдан сиқиб чиқарилишидан манфаатдор. Бироқ, ҳарбий экспертларнинг фикрига кўра, Москва узоқ вақтдан бери бундай воқеа ривожига тайёр.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон бош консули Валижон Ниёзхўжаев Россия ИИВ Москва шаҳар бош бошқармасининг Москва вилояти, Подольск шаҳрида жойлашган Чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида бўлди.
“Дунё” АА хабарига кўра, марказ раҳбари Алексей Лагода республика томонидан чет элда бўлиб турган ва оғир аҳволда қолган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.
У элчихонага Марказда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот тақдим қилиб туриш, уларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва мавжуд муаммоларга ўз вақтида жавоб топишга тайёрлигини билдирди.
Бош консул ушбу муассасада бўлиб турган 18 нафар Ўзбекистон фуқароси билан суҳбатлашди. Улар учун яратилган шароит (спорт зали ва футбол майдончаси, кутубхона), тиббий кўрик, озиқ-овқат билан ўз вақтида таъминланиш масалаларини ўрганди.
Ватандошлар билан учрашув якунида элчихона консуллик бўлими томонидан уларнинг Ватанга қайтиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ сертификат ва бошқа муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилишини билдирилди.