Трамп яна соч турмаги билан мақтанди

255
(Янгиланган 12:10 10.09.2019)
АҚШ президенти Дональд Трамп яна соч турмаги билан мақтанди.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп яна соч турмаги билан мақтанди. РИА Новости хабарига асосан.

Трамп дўстлари сочларига қарагандан унинг сочи яхшироқ эканлигини таъкидлади.

Шимолий Каролинада тарафдорлари олдида нутқ сўзлаганТрамп, барча тарафдорларни жойлаштириш учун ёпиқ бинода эмас, балки очиқ стадионда йиғилиш ўтказишга тайёрлигини айтди.

Трамп ҳатто ўзининг машҳур соч турмагини хўл қилишга ҳам тайёр эканлигини айтди.

“Бу ҳеч бўлмаганда ўзимнинг сочларим эканлигини кўрсатади. Сочларим ажойиб бўлмаслиги мумкин, аммо мен шуни айтишим керакки, улар мени ёшимдаги дўстларим сочларидан яхшироқдир. Жуда ҳам яхши!”, - деди АҚШ президенти.

255