Помещение морга

Швед олими одам гўштини истеъмол қилишга чорламоқда

2020
(Янгиланган 12:27 10.09.2019)
Стокгольм иқтисодиёт мактаби профессори Магнус Содерлунд кундалик рационда одам гўшти бўлиши фойдаси ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Стокгольм иқтисодиёт мактаби профессори Магнус Содерлунд кундалик рационда одам гўшти бўлиши фойдаси ҳақида гапирди, деб ёзмоқда New York Post олимнинг Швеция пойтахтида ўтказилган Gastro симпозиумида қилган чиқишига таянган ҳолда.

Унинг фикрича, жасадлардан олинган гўштни овқатга истеъмол қилиш инсониятни қутқарган бўларди. Жаҳон ҳамжамияти бу ғояга мурожаат қилса, албатта.

Содерлунд ўртага ташлаган таклиф мунозараларга бой бўлди. Аксарият иштирокчилар "Одам гўштини истеъмол қилишни тасаввур қиласизми?", деганча олим каннибализмни тарғиб этаётганини билдирдилар. Аммо Содерлунднинг сўзларига кўра, одамлар янги таомни таътиб кўрсалар, каннибализмга қарши бундай "консерватив" фикрлар ўзгариши турган гап.

Тадбирда, шунингдек, каннибализм келажакда озиқ-овқат маҳсулотлари барқарорлигини таъминлаш муаммосига ечими бўла олиши ҳақидаги масала муҳокама этилди.

Содерлунддан, тадбирдан сўнг бўлган интервью давомида, шахсан ўзи инсон гўштини истеъмол қилишга тайёрлиги ҳақида сўрашганида, олим бу ғояга ҳамиша очиқлигини билдирган.

"Мен айрим журъатсизликни ҳис қиляпман, лекин ўта консерватив эмасман… Айтишим керак-ки… Мен уни таътиб кўришга тайёрман", — деган у.

Олим, шунингдек, альтернатив вариант тариқасида уй ҳайвонлари ва жонзотларни ейишни таклиф этган.

Таъкидланишича, профессор ғояларининг ҳаётга татбиқ этилишига, каннибализмнинг инсон саломатлиги учун зарарлиги ҳалал бериши мумкин. Мисол учун, 1960-йилларга қадар Папуа-Янги Гвинея аборигенлари ўликлар гўштини тановвул қилиб келганлар. Бу амалиёт улар орасида кулаётган ўлим, деб аталувчи - "Куру касали" эпидемиясини авж олдирган.

АҚШ Миллий тиббиёт кутубхонаси маълумотларига кўра, ушбу касаллик инфекция агенти – инсон миясидаги зарарланган бош тўқимадаги оқсил томонидан келтириб чиқарилади.

2020

"Аллақандай машқлар": Бош штаб Россия чегараси яқинидаги хавфли ҳолатлар ҳақида

476
(Янгиланган 14:42 26.09.2020)
Сўнгги ойда Россия давлат чегаралари ёнида НАТОнинг 30тага яқин стратегик авиациялари самолётлари қайд этилган. НАТО бирлашмалари РФга бевосита яқин ҳудудларда "ўзларининг аллақандай машқлари устида ишламоқдалар".

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. РФ Мудофаа вазирлиги Қуролли кучлари Бош штаби қўмондони Валерий Герасимов RTга берган интервьюсида НАТО ва АҚШнинг ёпиқ ҳарбий машқларнинг ёпиқлиги ҳақида гапирди. Унинг айтишича, НАТО ва Қўшма Штатлар Москванинг ҳавода ва денгизда хавфли ҳарбий фаолиятнинг олдини олиш бўйича битим юзасидан аниқлик киритиш таклифини ҳам мутлақо эътборсиз қолдирмоқда.

Герасимовнинг сўзларига кўра, "Кавказ-2020" стратегик машқлари 2019 йилнинг декабрида Мудофаа вазирлиги коллегиясида эълон қилинган, машқлар бошлангунига 10 кун қолганида эса бошқа давлатлар ҳарбий атташеларига ўқув машқлари мақсадларри, вазифалари ва таркиби ҳақида маълумот берилган.

"Россия Мудофаа вазирлиги умуман олганда очиқ сиёсатни юритади… Биз Қўшма Штатлар ва уларнинг НАТО блоки бўйича шерикларидан жавобан худди шундай ҳаракатларни кўрмаяпмиз. Хусусан, уларнинг машғулотларига ҳеч қачон таклифлар бўлмаган", - деган Валерий Герасимов.

У шунингдек, сўнгги ойда Россия давлат чегаралари ёнида НАТОнинг 30тага яқин стратегик авиациялари самолётлари қайд этилганини эслатди. Бундан ташқари, НАТО бирлашмалари РФга бевосита яқин ҳудудларда "ўзларининг аллақандай машқлари устида ишламоқдалар".

"Биз жанжалли ҳолатларга олиб келиши мумкин бўлган қандайдир ҳодисалар рўй беришини истамаймиз. Шу боис, бизнинг ҳарбий учувчиларимиз ва ҳарбий-денгиз флоти кемаси командирлари ўзларини амалдаги ҳалқаро-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ босиқ тутмоқдалар", - деб қайд этган Россия Бош штаби раҳбари.

476
Виноградная лоза и вино в бокале на винодельческом предприятии Массандра в Крыму.

Маст қилувчи фонтан: Испанияда завод қизил вино кўлмаги остида қолди видео

201
Испаниядаги бу корхона эллик минг литр қизил винодан маҳрум бўлган. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум.

Авария Испаниядаги Вильямалеа вино тайёрлаш ҳудудида рўй берган, деб хабар қилади LAD Bible.

Таъкидланишича, вино завод ҳудудига ёйилиб кетган. Ичимлик сақланиши учун мўлжалланган цистернада ёриқ юз берган ва қимматбаҳо ичимлик айнан шу туйнук орқали оқиб кетган.

Видеодаги кадрларда қизил винодан иборат фонтаннинг қандай вужудга келгани акс этган: ичимлик темир цистерналардан фотнан бўлиб отилиб, саноқли дақиқаларда завод ҳудудида каттагина кўлмак ҳосил қилди.

Ҳодиса оқибатида корхона умумий ҳисобда 50 минг литр алкогол ичимликни йўқотган.

Бахтсиз ҳодиса сабаблари ҳозирча маълум эмас.

201
Монеты России

МБ Ўзбекистон халқаро захиралари қанчани ташкил қилишини маълум қилди

227
Ўзбекистон халқаро захиралари 2020 йил бошига нисбатан 5,4 миллиард АҚШ долларига ошиб, 1 сентябрь ҳолатига 34,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. Ўзбекистон халқаро захиралари бўйича маълумот Халқаро валюта жамғармаси томонидан тасдиқланган методологияга мувофиқ шакллантирилади. Ушбу маълумотлар Марказий банк томонидан мунтазам равишда эълон қилинади.

Захиралар таркибига монетар олтин, чет эл валютаси, чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар, ХВЖнинг маблағ жалб қилишга доир махсус ҳуқуқлари ва захира позицияси ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ халқаро захиралар таркибига киритиладиган бошқа активлар киритилади.

Ўзбекистон халқаро захиралари 2020 йил бошига нисбатан 5,4 млрд. АҚШ долларига ёки 19 фоизга ошиб, 1 сентябрь ҳолатига 34,6 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

2020 йил бошидан COVID-19 падемияси оқибатида жаҳон иқтисодиётида инқирозли ҳолатларнинг кузатилиши олтин нархининг 30 фоизгача кескин ошишига сабаб бўлиб, август ойида ўзининг тарихий энг юқори даражасига етди. Олтин нархларидаги бундай кескин ошиш суръати фақатгина 2008 йилдаги молиявий инқироздан кейинги даврда кузатилган.

Мазкур қулай шароитдан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан август ойининг ўзида 2,5 млрд. АҚШ доллари миқдорида олтин экспорти амалга оширилган. Таъкидлаш жоизки, бунда халқаро захиралар таркибидаги олтин миқдорининг камайиши билан бир вақтнинг ўзида валюта активларининг мос равишда ошиши кузатилади. Бу каби амалиёт захираларнинг умумий ҳажми ўзгаришига таъсир қилмайди.

2020 йилнинг ўтган 8 ойи таҳлил қилинадиган бўлса, Марказий банк томонидан 5,8 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги олтин экспорти амалга оширилди. Мазкур валюта тушумининг асосий қисми мамлакатимизда фаолият юритувчи корхона ва ташкилотларга тижорат банклари орқали валюта биржаси савдоларида сотилади.

Қонунчиликка мувофиқ, Марказий банк Ўзбекистон Республикаси халқаро захираларини тўлдириш учун давлатнинг олтин сотиб олишга бўлган устувор ҳуқуқини амалга оширадиган давлат идораси бўлиб, мамлакатда ишлаб чиқариладиган олтиннинг асосий харидори ҳисобланади.

Марказий банк томонидан ишлаб чиқарувчи корхоналардан олтинни ҳарид қилишда тўловлар олтиннинг жаҳон бозорларидаги ўртача нархидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда миллий валютада тўлаб берилади. Ўз навбатида, мазкур маблағлар корхоналар томонидан бюджет олдидаги мажбуриятларни бажаришга ҳамда ишлаб чиқариш ва инвестицион фаолиятини амалга оширишга йўналтирилади.

Бунда Марказий банк томонидан олтиннинг миллий валютада сотиб олиниши иқтисодиётда пул массасининг ошишига ҳамда инфляция даражаси ўсиши хавфининг кучайишига таъсир этиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, 2017 йил сентябрь ойидан бошлаб пул-кредит сиёсатининг макроиқтисодий барқарорликни таъминлашдаги ролини ошириш мақсадида Марказий банк валюта бозорида “нейтраллик” тамойиллари асосида иштирок этади.

“Нейтраллик” тамойилига кўра, ишлаб чиқарувчи корхоналардан сотиб олинган олтин эквивалентидаги валюта маблағлари Марказий банк томонидан ички валюта бозорига йўналтирилади. Бунда қимматбаҳо металларни сотиб олиш натижасида муомалага чиқарилган пул маблағларининг иқтисодиётдаги пул-кредит шароитига таъсирини стерилизация қилиш мақсадида валюта сотиш ҳисобига муомаладан қайтариб олинади. Олтин ишлаб чиқарувчи давлатларда мазкур принципга амал қилиниши пул-кредит сиёсатининг таъсирчанлигини ошириш ва инфляциянинг жиловланишида муҳим аҳамият касб этади.

"Нейтраллик" тамойилининг қўлланилиши натижасида халқаро захиралардаги монетар олтиннинг улуши деярли ўзгаришсиз қолмоқда. Жумладан, олтиннинг улуши 2018 йил 1 январь ҳолатига 50 фоизни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига 54 фоизга етди, дейилади хабарда.

227