Қозоғистонда 11 нафар педофил кимёвий кастрация қилишга ҳукм қилинди

597
Қозоғистонда 11 нафар педофил кимёвий кастрация қилишга ҳукм қилинди.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Қозоғистонда 11 нафар педофил кимёвий кастрация қилишга ҳукм қилинди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Хабарда айтилишича, ҳозирги вақтда бу чора икки кишига нисбатан қўлланилмоқда.

“Суднинг кимёвий кастрация шаклида тиббий мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги суд ҳукми билан 2018 йил 1 январдан бошлаб 11 нафар маҳкум кастрация қилишга ҳукм қилинди. Ҳозирги вақтда процедура икки маҳкумга нисбатан амалга оширилмоқда”.

Суд-психиатрик экспертиза натижаларига кўра суд қарорига кўра кимёвий кастрация қилинади.  Бу чора вояга етмаган шахслар жинсий дахлсизлигига қарши жиноят содир этган, 18 ёшдан катта бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.

Кимёвий кастрацияга қанча маблағ ажратилди

Қозоғистонда вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар содир этганлик учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахсларни кимёвий кастрация қилиш учун 2018 йил 1 январдан рухсат берилди.

Ўтган йили бюджетдан 9 миллион 629 минг тенге (тахминан 25 минг доллар) ажратилган. Кимёвий кастрация қилинадиганлар йўқлиги сабабли, маблағлар бюджетга қайтарилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий ёрдамни ташкил этиш бошқармаси маълумотларига кўра, 2019 йилда 11 миллион 038 минг тенге (28 минг доллар) ажратилган.

Бюджет буюртмаларига кўра, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари 2019 йил учун 88 бемор, 2020 йилда 71 бемор кимёвий кастрацияси учун молиявий маблағ кўзда тутилган.

597

АҚШда 17 йиллик мораторийдан сўнг биринчи афроамерикалик қатл қилинди

85
Федерал ўлим жазосининг қайта тикланиши АҚШ учун рамзий маънога эга, чунки бу ерда аксарият қатллар федерал ҳукумат эмас, балки алоҳида штатлар юрисдикцияси остида ўтар эди

ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. АҚШ ҳукумати федерал даражада ўлим жазосига киритилган 17 йиллик мораторий бекор қилингач илк афроамерикаликни қатл этди, деб хабар қилади маҳаллий WTHI канали.

Кристофер Виалва 1999 йил Техасда насроний фаоллар бўлган ёш эр-хотин қотиллиги учун олий жазога ҳукм қилинган эди. Ҳалок қилувчи инъекция ёрдамидаги қатл Индиана штатидаги Терре-Хот қамоқхонасида амалга оширилган.

Жорий йил июл ойида АҚШ Олий суди сал олдин қуйи инстанция судлари томонидан жорий этилган мораторийни бекор қилиб, 17 йил деганда биринчи марта АҚШ федерал судларида қатллар амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида қарор эълон қилганди.

Биринчи ўлим жазосига ҳукм қилинган америкалик - 47 яшар Дэниел Льюис Ли бўлди. У ҳам Индиана штатидаги Терре-Хот федерал қамоқхонасида сақланиб келган.

Федерал ўлим жазосининг қайта тикланиши АҚШ учун рамзий маънога эга, чунки бу ерда аксарият қатллар федерал ҳукумат эмас, балки алоҳида штатлар юрисдикцияси остида ўтар эди.

85

WhatsApp’да янги функция пайдо бўлди

218
Янгилик билан фойдаланувчиларга иккинчи томон очиб кўриши ва ёзишмалардан чиқиши билан ўчиб кетадиган фото, видео ва анимациялар юбориш имконини беради.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. WhatsApp᾽да вақтинчалик медиафайллар юбориш имконини берувчи янги Expiring Media функцияси пайдо бўлди. Бу ҳақда “WeBetaInfo” хабар қилди.

Янгилик билан фойдаланувчиларга иккинчи томон очиб кўриши ва ёзишмалардан чиқиши билан ўчиб кетадиган фото, видео ва анимациялар юбориш имконини беради. Бундай имконият фойдаланувчи ўта шахсий медиафайлларини юбормоқчи бўлганда асқотиши тахмин қилиняпти.

Фойдаланувчилар чалғиб кетмаслиги учун йўқолиб кетувчи хабарлар одатийларидан график жиҳатдан фарқ қилади.

Функция дастурнинг Android-смартфонлар учун мўлжалланган бета-версиясида мавжуд. Кейинроқ дастур янгилангандан кейин асосий дастурда ҳам пайдо бўлиши керак.

218

Ҳокимларни халқ сайлаши керак - президент

22
(Янгиланган 10:37 25.09.2020)
Тадбиркорлик ривожланиши қониқарсиз деб топилган туманларга истаган киши раҳбарликка даъво қилиши мумкин. Бунинг учун у ҳудудни ривожлантириш дастурини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиб, халқ вакилларини ишонтириши керак.

ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 24 сентябр куни бўлиб ўтган йиғилишда Республика туман ва шаҳарларидаги тадбиркорлик муҳити муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистонда илк бор туман ва шаҳарлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси ўрганилди. Таҳлиллар асосида ҳар бир туманга тадбиркорлик ривожи ҳолати “яхши”, “ўрта” ва “қониқарсиз” деб бҳо берилди. Якуний ҳисоботга кўра, 48 та туманда ва шаҳарда тадбиркорлик ҳолати “яхши”, 119 тасида - “ўрта” ҳамда 33 тасида - “қониқарсиз”, деб баҳоланди.

Тадбиркорлик кўрсаткичлари бўйича энг салбий натижа Нукус, Балиқчи, Бекобод, Ховос, Бахмал, Мирзачўл, Янгиқўрғон, Шовот, Касби, Қумқўрғон, Учтепа каби туманларда аниқланган.

Президент ушбу туманлар раҳбарларини кескин танқид қилиб, келажакда туман ҳокимларини халқ сайлаши тартиби жорий этилишини айтиб ўтди. 

"Одамларимиз турмушини яхшилашга ҳаракат қилмаган раҳбар бир кун ҳам ишламайди <...> Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз, – дея таъкидлади Президент.

“Қониқарсиз” ҳамда “ўрта” деб баҳоланган туман ва шаҳарларда инқирозга қарши бошқарув тизими жорий этилиши белгиланди. Яъни, уларга раҳбарлик қилиш истагини билдирган ҳар қандай талабгор ҳудудни ривожлантириш дастурини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиши мумкин. Халқ вакилларини ишонтира олган салоҳиятли кишилар бутун жамоаси билан туманга раҳбар этиб тайинланади.

Ушбу туманларда муҳандислик коммуникацияларини яхшилаб, кичик саноат зонаси ташкил этиш, яйловларда чорвачилик, қоракўлчилик, йилқичиликни ривожлантириш, чегараолди савдо ва хизматларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.  

Яхши кўрсаткичларга эришган туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари маошига 30 % устама тайинланиб, аҳвол қониқарсиз бўлган ҳудудлар раҳбарларига жарима қўлланиши айтиб ўтилди.

 

22